OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исагалиев Муроджон Тўйчибоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Исагалиев Муроджон Тўйчибоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исагалиев Муроджон Тўйчибоевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тоғ ва тоғ олди тупроқларининг экологик-генетик хусусиятлари ва унумдорлигини тадқиқ этиш (Фарғона водийси мисолида)», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.1.В150.

Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Гулом Юлдашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/B.24.01.

Расмий оппонентлар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Турсунов Хамза Хамдамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исақов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: морфогенетик ва ландшафт-геокимёвий тадқиқот усуллари асосида тоғ ва тоғ олди тупроқларига мажмуавий тавсиф бериш, экологик-генетик хусусиятларига кимёвий элементларнинг миграция, аккумуляция ва дифференциациясининг таъсирини оналик жинси-тупроқ-ўсимлик занжирида амалга ошириш ҳамда унумдорлигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Фарғона водийси тоғ ва тоғ олди тупроқ ҳосил бўлиши жараёнлари ёғинлар, суғориш сувлари, рельеф ва бошқалар таъсирида ҳозирги экологик-генетик ва тупроқ-геокимёвий хусусиятларни олганлиги исботланган;

турли хил шароит ва жинслар устида шаклланган қўнғир тоғ-ўрмон ва тоғ жигарранг тупроқларининг морфогенетик, биогеокимёвий, физик-кимёвий, кимёвий хоссалари ва геокимёвий барьерлари аниқланган;

тупроқ ва оналик жинсларида Rb, Cs, Cr, U, Sc, La, Hf, Sb, Ce, Sm, Tb, Yb, Lu, Thларнинг педогеокимёси ва фон миқдорлари аниқланган;

тоғ ва тоғ олди тупроқларнинг гумуслилик ҳолати, гумификация ва минерализация жараёни, гумус фульватли-гумат типга мансублиги ҳамда СГКФК нисбати 1–2 оралиғида тебраниши исботланган;

янги икки томонлама педогеокимёвий барьерлар ажратилиб, барийли, магнийли, молибденли ва бошқа педогеокимёвий провинция аниқланган, шу асосида тупроқ ва оналик жинсининг генетик, геокимёвий ва экологик-генетик ҳолати ва хусусиятлари исботланган;

тупроқларнинг вертикал минтақавийлик чегараларида гидротермик кўрсаткичлар водийнинг шимолий ва жанубий қисмларида йиллик ўртача ҳароратни 1,85єС га кўтарилиши, натижада аридланиш жараёнини ортиб бораётганлиги, тупроқ генезиси, хоссаларига ҳамда элементар ландшафт блокларига муҳим таъсир кўрсатиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Фарғона водийси тоғ ва тоғ олди тупроқларининг экологик-генетик хусусиятлари ва унумдорлигини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:

Фарғона водийси тоғ ва тоғ олди тупроқлари минтақасидаги кўп йиллик иқлим ҳамда тупроқда содир бўлаётган экологик ўзгаришлар ва бунинг натижасида аридланиш жараёнининг ортиб бораётганлиги, тупроқ-геокимёвий провинцияси, барьерлари ҳамда оғир металлар, радионуклидлар билан ифлосланиши тупроқ муҳофазасига доир масалаларга аниқлик киритишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 28.10.2016 й. №РФ-02/21-6332-сон маълумотномаси). Бунда тупроқда, уни ҳосил қилувчи оналик жинсларида, ўсимликларда макро- ва микроэлементлар миқдорлари, миграцияси ва аккумуляцияси ҳамда экологик хусусиятлари аниқланган, бундан ташқари тоғ ва тоғ олди тупроқларида барийли (КК 1,71–6,63), молибденли (КК 1,63–4,64) ва бошқа провинциялар ишлаб чиқилган ҳамда бир қатор макро- ва микроэлементлар учун ишланган фон миқдорларидан тупроқ-геокимёвий аномалиялар ва провинциялар ишлаб чиқиш учун қабул қилинган;

тадқиқот натижалари Ф5-008+(Ф5-007+Ф5-006) рақамли «Суғориладиган тупроқларнинг эволюцияси ва тупроқ унумдорлигини бошқаришнинг назарий асосларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 10.10.2016 й. №ФТК-0313/672-сон маълумотномаси). Бунда водийнинг суғориладиган тупроқлари унумдорлигини кўрсатувчи морфологик белгилар, гумуслилик ҳолати, кимёвий таҳлил натижалари, биомикроэлементлар билан таъминланганлик даражаси, суғориш, агроирригацион қатламлар тупроқ генезиси, хоссаларига ва элементар ландшафт блокларига муҳим таъсири ҳамда олинган физик-кимёвий ва бошқа таҳлил маълумотларидан фойдаланилган.

а бошқа маълумотлардан фойдаланилган.