OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турдиалиев Авазбек Турдиалиевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Турдиалиев Авазбек Турдиалиевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турдиалиев Авазбек Турдиалиевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Фарғона ерларидаги арзик-шохли, шох-арзикли қатламлар генезиси, физик-кимёвий ва биогеокимёвий хусусиятлари», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA № 0004211.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/B2015.2.B169.

Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Ғулом Юлдашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/B.24.01.

Расмий оппонентлар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор; Турсунов Хамза Хамдамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исақов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Фарғонада шаклланган суғориладиган шўрланган педолитли ўтлоқи саз тупроқларининг агрокимёвий, мелиоратив ва педогеокимёвий хусусиятлари ҳамда унумдорлигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг генетик қатламларида арзик-шохли, шох-арзикли қатламлар чуқурлигини саёзлашиб бориши марказ томон кўтарилиб, ер юзасига яқинлашиб бориши аниқланган;

педолитли қатламлар ва тупроқда қатор микро- ва макроэлементлар учун фон миқдори ишлаб чиқилган;

кислородли икки томонлама барьерлар тавсифи такомиллаштирилган;

молибденли кучсиз, ўртача, кучли аномалиялар очилган ва унга мос равишда провинциялар аниқланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Марказий Фарғона ерларидаги арзик-шохли, шох-арзикли қатламлар генезиси, физик-кимёвий ва биогеокимёвий хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:

Марказий Фарғона тупроқларида педолитли қатламларнинг юза, саёз ва чуқур ётиши, ушбу қатламларни сув, макро- ва микроэлементлар учун педогеокимёвий барьер ролини ижро этиши ҳамда молибденли провинцияни тупроқни шўрланиш даражасига боғлиқ эканлиги, тупроқларда микроэлементларнинг фон миқдорларини ишлаб чиқилиши, тупроқ унумдорлигини оширишда саёз ва юза жойлашган педолитли қатламларда минерал ўғитлар учун барьер ролини ижро этувчи механизм ишлаб чиқилганлиги бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқаришга тавсия этилган иши Фарғона вилоятининг арзик-шохли қатламларга эга бўлган экин майдонларида жорий этилган. (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 04.10.2016 й. №02/32-1216-сон маълумотномаси). Бунда тупроқ унумдорлиги сақланиб, тупроқларнинг сув сақлаш қобилияти, агрофизик-агрокимёвий хусусиятлари яхшиланган, минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлиги ортган ҳамда вегетация даврида суғориш меъёрлари белгиланиб, сувни беҳуда сарфланишини олди олиниб, тежаш имконияти яратилган;

тадқиқот натижалари ОТ-ЕФ-3-011 рақамли «Мевали боғларнинг шираларини ўрганиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 08.11.2016 й. №ФТК-03-13/778-сон маълумотномаси). Бунда Марказий Фарғонанинг суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларида арзик-шохли, шох-арзикли қатламлар чуқурлигини саёзлашиб бориши марказ томон кўтарилиб, ер юзасига яқинлашиб боришидан, илк бор аниқланган педолитли қатламларни жойлашувидан ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган.