OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Халманов Бахтиёр Абдурашидовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Халманов Бахтиёр Абдурашидовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Халманов Бахтиёр Абдурашидовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Gossypium hirsutum L. турига мансуб айрим экстремал омилларга чидамли селекцион ашёларни яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qх123.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 14.07.2016.Qx.22.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Мамарахимов Бунёд Икрамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкило: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: гамма нурининг ҳар хил меъёрларини қуруқ чигитга таъсир эттириб, маркерга асосланган селекциянинг биокимёвий усули, селекциянинг синтетик ва бошқа анъанавий усулларини қўллаш натижасида G. hirsutum L. турига мансуб янги селекцион ашёларни яратиш ҳамда уларни турли экстремал шароитларга чидамлилигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор G. hirsutum L. га мансуб С-9082, Турон, Бухоро-102, Жарқўрғон навларининг қуруқ чигитлари 60Со элементи гамма нурининг турли дозаларида нурлантирилиб, қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган мутант тизмалар (МТ-90, МТ-7, МТ-10) ва навлар (СП-2530, СП-2531, СП-2532) ажратиб олинган;

мутант шаклларнинг сув танқислигига чидамлилигини аниқлаш учун турли суғориш тартиблари  қўлланилиб, сунъий  сув танқислиги ҳосил қилинган, тажрибалар сизот сувлари чуқур жойлашган, эрозияга учраган ва зичлашган типик бўз тупроқлар шароитида ўтказилган;

янги яратилган ўрта ва ингичка толали мутант тизмаларининг Verticillium, Fusarium замбуруғ ва Xanthomonas бактериал касалликларига чидамлилиги касалликлар билан сунъий зарарлантирилган («Фитотрон-иссиқхона» мажмуи) ва Verticillium  замбуруғи билантабиий зарарланган муҳитларда аниқланган;

Л-712 тизмасининг (C-6570) «ҳосилдорлик» белгисининг шаклланиши Қашқадарё вилоятининг мажмуавий экстремал омиллар мавжуд бўлган минтақаларда яъни,  табиий иссиқ атмосфера ҳарорати ва ҳавонинг паст нисбий намлиги, гумус билан кам таъминланган, зичлашган тақирсимон тупроқлари шароитида турли кўчат қалинлигига боғлиқлиги аниқланган;

тупроқ шўрланиши ва сув танқислигига чидамли G. hirsutum L турига мансуб С-9085 нави 2013 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бўйича истиқболли навлар рўйхатига, Наманган-102 нави  2016 йилдан бошлаб Қашқадарё вилояти бўйича Давлат Реестрига киритилган;

G. hirsutum L. га мансуб турли янги селекцион ашёларнинг «ҳосилдорлик» белгисининг шаклланиши Қорақалпоғистон Республикасининг айрим озиқ элементлари тақчил, кучли шўрланган тупроқлари шароитида синалиб, муҳитга мослари танланган;

янги яратилган нав ва тизмаларнинг қимматли-хўжалик белгилари орасидаги корреляцион ва регрессион боғлиқлиги аниқланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғўзанингайрим экстремал омилларга чидамли селекцион ашёларни яратиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:

ўрта толали ғўзанинг Наманган-102 навига Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг патенти олинган (NAP 00067, 27.06.2006);

ўрта толали ғўзанинг С-9083 навига Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг патенти олинган (NAP 00097, 31.07.2008);

ўрта толали ғўзанинг С-9085 навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (NAP 00126 07.12.2010).

Мазкур ғўза навлари 2016 йилда республика пахтачилик фермер хўжаликларида жами 4,2 минг гектар майдонда экилди.

Ғўзанинг  Наманган-102 нави Қашқадарё вилояти учун  2016 йилдан бошлаб Давлат Реестрига киритилган ва 2013 йилдан вилоятнинг пахтачилик фермер хўжаликларида жами 3 минг гектар, С-9083 нави 2013 йили Қашқадарё вилоятида 30 гектар майдонга экилган. С-9085 ғўза нави 2013 йилдан истиқболли навлар рўйхатига киритилган ва 2013-2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жами 12 минг гектар, гамма нури таъсирида яратилган G. hirsutum турига мансуб СП-2530 нави Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани Сурхон тажриба участкасида 2015 йилда 4 гектар, СП-2531 нави 1 гектар майдонга экилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 30.06.2016 й., 02/20-887-сон маълумотномаси). Бунда янги Наманган-102 ғўза навидан андоза Наманган-77 навига нисбатан гектарига 5–6 центнер, С-9085 нави андоза С–4727 навига нисбатан ўртача 1–2 центнер қўшимча паҳта ҳосили олинган, тола чиқими андоза навларга нисбатан 1–2 фоиз юқори бўлган, толасининг штапел масса узунлиги 1,1–1,3 миллиметрга ва микронейр кўрсаткичи 0,1–0,2 бирликка камлиги аниқланган.