OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сафаров Жасур Эсиргаповичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Сафаров Жасур Эсиргаповичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сафаров Жасур Эсиргаповичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Топинамбур туганаги ва наъматак меваси таркибидаги биофаол моддаларни сақлаган ҳолда қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т322.

Илмий маслаҳатчи: Норқулова Карима Тўхтабаевна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги; Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Баракаев Нусратилла Раджабович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: вакуумда инфрақизил нур ёрдамида қуритиш қурилмасида топинамбур туганаги ва наъматак мевасини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ҳамда қурилманинг энерготехнологик самарадорлигини ошириш ва биологик фаол моддаларни сақлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ИҚ-қиздириш орқали вакуумда-қуритиш қурилмасида топинамбур туганаги ва наъматак меваларини қуриш жараёнининг кинетикаси аниқланган;

капилляр ғовак материалда намликнинг ҳаракатланиш модели ва қуритиш жараёнини бошқариш орқали маҳсулотда микроэлементларни тақсимланиши натижасида юқори сифатли маҳсулот олиш асосланган;

ИҚ-қиздириш орқали паст вакуум шароитида материалнинг ички қатламларида иссиқлик ва намликни узатилиши ҳамда қуритиш жараёнида дискрет режим учун иссиқликнинг ночизиқли тарқалишини ўзига хос афзалликлари аниқланган;

сорбция ва десорбция изотермасини қайта ишлаш усуллари орқали таҳлилий солиштирилган ва ортогонал регрессия усули Поснов тенгламаси кўринишида асосланган;

таркибида қанд моддалари бўлган маҳсулотлардан кукун олиш учун совутиш системасига эга бўлган майдалагич конструкцияси ишлаб чиқилган;

топинамбур туганаги ва наъматак меваси таркибидаги биологик фаол моддаларни сақлаган ҳолда вакуумда ИҚ-қиздириш орқали қуритиш жараёни учун оптимал босим ва ҳарорат аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қуритиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

туганакли маҳсулотларни қуритиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти (23.07.2014 й. №IAP 04936) олинган. Илмий тадқиқот натижаси қуритиш орқали хомашё таркибидаги биофаол моддалари сақланган маҳсулот олиш имконини берди;

топинамбур туганаги ва наъматак меваси таркибидаги биофаол моддаларни сақлаган ҳолда қайта ишлаш технологияси «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимларига кирувчи корхоналарда жорий этилган («Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концернининг 2015 йил 30 ноябрдаги МД-06/1868-сон ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги 06/14-893-сон маълумотномалари). Вакуумда инфрақизил нур ёрдамида  қуритиш технологиясини қўллаш натижасида ишлаб чиқариш қувватини 20%гача ошириш имконини берган.