OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Фазилов Икрам Юсуповичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Фазилов Икрам Юсуповичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Фазилов Икрам Юсуповичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Одам савдосига қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0000068/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu14.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчи: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Рустамбоев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор; Бердиев Шоназар, юридик фанлар доктори; Саттаров Абдуғафур Ҳамидович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: одам савдосига қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий воситаларини такомиллаштириш, жиноят профилактикасининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

одамга нисбатан қонунга хилоф битимни амалга ошириш, одамни эксплуатация қилиш мақсадида ушлаб туриш, мажбурий никоҳ, мажбурий суррогат оналик, инсон устида ғайриқонуний тажрибалар ўтказиш, ғайриқонуний фаолият билан шуғулланишга мажбурлаш, ғайриқонуний миграцияни ташкил этиш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган;

одам савдосининг жавобгарликни оғирлаштирадиган янги ҳолатларини қонунда белгилаб, жавобгарликни дифференциация қилиш таклиф этилган;

одам ўғирлаш ва трансплантат мақсадида содир этилган одам савдоси учун жавобгарлик белгиланган нормалардаги коллизияларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

жиноят қонунига бола савдоси ёки болани эксплуатация қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи алоҳида моддани киритиш асосланган;

жисмоний ёки руҳий мажбурлаш остида жиноят содир этган жабрланувчилар, одам савдосини фош этишга фаол ёрдам берган шахсларнинг жавобгарликка тортилмаслиги ҳақидаги махсус рағбатлантирувчи нормаларни жиноят қонунида белгилаш асосланган;

одам савдосининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари (тушунчаси, чора-тадбирлари, принциплари, субъектлари тавсифи) аниқлаштирилган;

ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилган ва ёрдам берган фуқароларнинг тақдирланишини қонунда белгилаб, жиноятлар (хусусан, одам савдоси)нинг олдини олиш ва уларни фош этишда аҳолининг фаол иштирок этишини таъминлаш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:

одам савдоси учун жавобгарлик белгиланган нормаларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 6 январдаги 06/1-02/1705 вх-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш одам савдосининг янги шакллари учун жавобгарлик белгилаш, жавобгарликни дифференциация қилишни кенгайтириш, қонун нормаларидаги коллизияларни ҳал қилиш, жиноятга имкон бераётган омилларни бартараф этишга имкон яратади;

одам савдоси умумий профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган хулосалар Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг 22–23-моддаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2014 йил 24 июндаги 06/1-06-сон ва 2016 йил 10 октябрдаги 06/1-05/1410-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ҳуқуқбузарликлар (хусусан, одам савдоси) умумий профилактикасининг тушунчаси ва чора-тадбирлари тизимини белгилашга ҳамда уларни тўғри қўллашга хизмат қилган;

ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилган ва ёрдам берган фуқароларни тақдирлашга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунининг 17-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 4 январдаги 2016 й. 33/4-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий этилиши жиноятлар (хусусан, одам савдоси)нинг олдини олиш ва уларни фош этишда аҳолининг фаол иштирок этишини таъминлашга ҳисса қўшган;

илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тадбиқ этиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги халқаро ҳамкорликни ташкил этиш тартиби ҳақида»ги низомининг 2-, 13-бобларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 3 апрелдаги 6/580-сон ва 2016 йил 10 октябрдаги 6/1616-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши жиноятлар (хусусан, одам савдоси) умумий профилактикаси чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшган;

одам савдосининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ўзига хос хусусиятларига оид хулоса, таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Одам савдоси, жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўйича» йўриқномасининг 1-, 2-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-бобларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 29 июндаги 26/1448-сон ва 2016 йил 10 октябрдаги 6/1616-сон маълумотномалари). Илмий натижаларнинг қўлланилиши одам савдосининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшган;

одам савдосига қарши курашда, хусусан, унинг профилактикасида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросининг имкониятларидан самарали фойдаланишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Интерпол йўналиши бўйича фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномаси лойиҳасининг 13-бобида ўз аксини топган (Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросининг 2015 йил 25 мартдаги 32/908-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ички ишлар органларининг одам савдоси ва ғайриқонуний миграцияга қарши кураш бўйича Интерпол билан ҳамкорликдаги фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилади;

одам савдоси профилактикасининг самарадорлигини оширишга оид хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга хорижий давлатларга чиқиб кетган шахсларни ҳисобини юритишни тартибга солиш, бу борада тадбирларни амалга ошириш ва идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномаси лойиҳасининг 2-бобида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 7 ноябрдаги 16/7-5372-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланилиши чет элга кетаётган фуқаролар билан олиб борилаётган профилактик ишларни ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш, одам савдосидан жабрланишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини оширади;

одам савдосининг криминологик ва профилактик жиҳатларига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлик олий таълим муассасалари учун тавсия қилинган қуйидаги дарсликларнинг тегишли бобларида ўз ифодасини топган: «Криминология. Умумий қисм», «Криминология. Махсус қисм», «Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолияти», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти психологияси» дарсликлари. Булардан «Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолияти», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти психологияси» дарсликлари мамлакатимизда ушбу фанлар бўйича нашр этилган илк дарсликлар ҳисобланади. Илмий натижаларни инобатга олган ҳолда тайёрланган дарсликлар одам савдосининг криминологик ва профилактик тавсифига оид илмий нуқтаи назарлар ва методологик-услубий ёндашувларни мукаммаллаштирган;

одам савдосининг жиноят-ҳуқуқий тавсифига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 6 январдаги 3-сон фармойиши асосида тайёрланиб, барча ҳудудий, маҳаллий ва тармоқ ички ишлар органларига хизмат фаолиятида фойдаланиш учун юборилган «Одам савдоси ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий тавсифи» номли услубий қўлланманинг I бобида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 25 январдаги 16/7-321-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг тўғри квалификация қилинишига ҳисса қўшган, шунингдек одам савдосининг жиноят-ҳуқуқий тавсифига оид илмий нуқтаи назарлар ва методологик-услубий ёндашувларни мукаммаллаштирган.