OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  «Ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш («Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолияти мисолида)», 13.00.01– Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот /Педагогика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Ped143.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети, 14.07.2016.Ped/Р.04.01.

Илмий маслаҳатчи: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Мусурмонова Ойниса Мусурмоновна, педагогика  фанлари доктори, профессор; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жамолдинова Одинахон Расуловна, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари аниқлаштирилган;

 ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш тузилмаси, ўсиш динамикаси ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;

ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишга доир маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг ижтимоий, ташкилий ва шахсий компонентлари такомиллаштирилган;

миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш моделига асосланган ҳолда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг тарғибот ва ташвиқот ишлари мониторинги тизими ишлаб чиқилган;

ижтимоий, интеллектуал (ақлий) ва эмоционал (ҳиссий) таъсир кўрсатиш механизмлари асосида ёшлар орасида миллий ғоя самарадорлигини оширишнинг амалий-технологик тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг 5-, 10-, 17-моддаларини ишлаб чиқишда ёшларни ватанпарварлик, инсонийлик, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш ҳамда ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этишга қаратилган таклифлардан фойдаланилди (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 сентябрдаги 07/458-сон маълумотномаси);

маънавий-маърифий ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган миллати ва динидан қатъи назар, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига нисбатан ҳурмат туйғуси билан муносабатда бўлиш каби кўникмаларни шакллантиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 11-, 12-, 14-, 37-, 58-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 сентябрдаги 07/458-сон маълумотномаси). Мазкур тадбирларнинг жорий этилиши ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш жараёнига тизимли ёндашувни ташкил этишни таъминлаган;

ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш жараёнида «Ватан равнақи» ғоясини кенг тарғиб этишга қаратилган ҳамда ёшларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 01-07-1-49-сонли мажлис баёнининг қарори билан тасдиқланган дастурнинг 12-, 46-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 23 сентябрдаги 458-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг жойларда ёшлар ўртасида олиб бориладиган маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларини такомиллаштириш имконини яратди;

юксак маънавиятли ватанпарвар ёшларни тарбиялашга қаратилиган ҳамда уларни адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғояларига қатъий ишонч билан тарбиялаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини 2013 йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 мартдаги 07-07/1-185-сонли мажлис баёни қарори) дастурининг 11-, 17- ва 18-бандларида киритиш орқали амалиётган жорий этилган (Республика Маънавият тарғибот марказининг 2016 йил 24 сентябрдаги 01/01-587-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий қилиниши «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишдаги механизмини такомиллаштириш имконини берди;

ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашга қаратилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 07-07/1-76-сонли мажлис баёни қарори билан тасдиқланган дастурнинг 80-, 81-, 82-, 83-, 84-, 85-, 86-, 87-, 88-, 89-, 90-бандларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали амалиётга жорий этилди (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 сентябрдаги 07/458-сон маълумотномаси);

миллий ғоянинг асосий йўналишларини белгилаб берувчи, яъни ёшларни реал ҳаётда рўй бераётган ходиса ва воқеаларни тўғри англашлари, уни баҳолаш ва холисона ёндашиш, одилона ҳукм чиқара олишга ўргатиш каби таклифлардан 2016 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 декабрда қабул қилинган 65-сон баёни билан тасдиқланган) дастурининг 86-, 87-, 88-, 89-, 90-, 91-, 92-, 93-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 сентябрдаги 07/458-сон маълумотномаси). Мазкур бандларнинг ёшлар ҳаётига жорий қилиниши мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишда ижобий натижа берди.