OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Вахобов Маъруфжон Маликовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Вахобов Маъруфжон Маликовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Вахобов Маъруфжон Маликовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA № 0000575.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/В2016.3.Ped53.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети, 14.07.2016.Ped/Р.04.01.

Илмий маслаҳатчи: Рахмонқулова Наргиз Ходжиакбаровна, педагогика фанлари доктори, доцент.

Расмий оппонентлар: Мусурмонова Ойниса Мусурмоновна, педагогика  фанлари доктори, профессор; Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Алеулов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини ташкил этиш ва тизимли бошқариш моделини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишнинг концептуал модели ўқитиш сифати мониторинги тамойиллари, даражалари, назорат ва баҳолаш тизими асосида такомиллаштирилган;

умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати ва рақобатбардошликни таъминлаш моделининг модернизацион сифат кўрсаткичлари, параметрлари ва индикаторлари аниқлаштирилган;

умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини амалга оширишга доир меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва назоратини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилган;

таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтингини аниқлаш технологияси ишлаб чиқилган;

умумий ўрта таълим тизимида таълим сифати мониторингининг электрон ахборот бошқарув тизимини яратиш юзасидан таклифлар асослаб берилган ҳамда техник талаблар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:

умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати ва рақобатбардошликни таъминлаш моделининг модернизацион сифат кўрсаткичлари, параметрлари ва индикаторларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 52-сонли қарорининг иловаси билан тасдиқланган таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари структурасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 майдаги 01-02/1-8-158-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий қилиниши халқ таълими тизимида 210 та ўзаро узвий ҳамкорликда ишлайдиган ўқитиш сифати мониторинги хизмати ташкилий тузилмаси ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш имкониятини яратган;

Давлат таълим стандартлари мониторинги хизмати мутахассисларининг касбий маҳоратини мақсадли ошириб бориш бўйича таклифлардан «2013–2017 йилларда Таълим секторини ривожлантириш режаси»нинг 2.4.-йўналишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 30 апрелдаги 4-сонли Ҳайъат қарори). Таклифларнинг жорий қилиниши халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган 2 минг нафардан ортиқ мониторинг ва методик хизмат ходимларининг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда методик эҳтиёжига асосланган ёндашув асосида «Методист мактаби»да касбий маҳоратини ошириб бориш имконияти яратилган;

ўқитиш сифати мониторинги тамойиллари, даражалари, назорат ва баҳолаш тизими асосида такомиллаштирилган компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишнинг концептуал моделидан умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг малака талабларини лойиҳалашда самарали фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 30 июндаги 01-02/1-8-205-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим фанларини ўқитиш жараёнида шакллантириладиган компетенциялар тизими, компетентлик даражалари ва мазмунини ўзида тўлиқ акс эттирган такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилган;

умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини амалга оширишга доир меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва назоратини амалга ошириш механизмларига оид таклифлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 декабрдаги 371-қарори билан тасдиқланган Таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти – беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш лойиҳасининг 3-компонентини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 майдаги 01-02/1-8-158-сон маълумотномаси);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 136-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 214-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг структурасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 4 июлдаги 01-02/1-7-210-сонли маълумотномаси). Натижада ҳудудий халқ таълими бошқармалари Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари (14 та), таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари Давлат таълим стандартлари мониторинги жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳлари (193 та) ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган ҳамда ўқитиш сифати мониторинги ҳамда автоматлаштирилиб, ўқитиш сифатини баҳолашнинг ягона ёндашув асосида ташкил этилиши имконияти яратилган ва умумий ўрта таълим муассасаларини 9 йилда аттестациядан ўтказиш тартиби жорий этилган;

ўқитиш сифати кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг мазкур кўрсаткичлар асосида рейтингини аниқлашга доир илмий-назарий хулосалардан Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги «Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш тўғрисида»ги 360-сон буйруғи билан тасдиқланган низом ва механизмни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 4 июлдаги 01-02/1-7-210-сон маълумотномаси). Мазкур низом ва механизм асосида ўқитиш сифати мониторинги натижасида фанлар кесимида ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш ҳамда ўқитиш сифатига салбий таъсир этган омилларни мақсадли, яхлит педагогик технология асосида ташкил этиш имкони яратилган ҳамда 9400 та умумий ўрта таълим мактаблари, 193 та туман (шаҳар) ва 14 та ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтинги аниқланган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 4 июлдаги 01-02/1-7-210-сон маълумотномаси);

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш сифати мониторингини ташкил этишнинг такомиллаштирилган механизмини амалиётга жорий этишга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 5 ноябрдаги «Умумий ўрта таълим тизимида таълим сифати мониторингини ташкил этиш тўғрисида»ги 356-сон буйруғи билан тасдиқланган низомни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 4 июлдаги 01-02/1-7-210-сон маълумотномаси). Мазкур мониторинг натижалари ўқув-тарбия жараёнини эҳтиёжлар асосида коррекциялаш асосида такомиллаштириб боришга хизмат қилган.