OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Избасаров Бахром Эргашевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Избасаров Бахром Эргашевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Избасаров Бахром Эргашевичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғўза ва унга издош экинлардан юқори ҳосил етиштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари» (Жиззах чўли шароитида), 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик, (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома № LA 0001378/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.1.Qx154.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.

Расмий оппонентлар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ўразматов Назир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилоятининг кучсиз шўрланган, ўтлоқлашиб бораётган оч-тусли бўз тупроқларида тупроқ унумдорлигини яхшилаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини оширишда навбатлаб экишнинг 1:1 ва 2:1 тизимларида такрорий экин турларини танлаш, улардан кейин экиладиган ғўза ва кузги буғдойнинг мақбул ўғит меъёрларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари унумдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) ва 2:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) тизимлари ишлаб чиқилган;

навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) ва 2:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) тизимларида такрорий экинларни тупроқнинг сув-физикавий ҳамда агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;

такрорий экинларни кейин экилган ғўза ва кузги буғдойни ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда ўсиши-ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;

мақбул ўтмишдош такрорий экин турлари танланган, ғўза ва кузги буғдойни озиқлантиришда мақбул ўғит меъёрлари ишлаб чиқилган.

яримгидроморф, кучсиз шўрланган ўтлоқи бўз тупроқлар унумдорлиги ҳамда ғўза ва дон ҳосилдорлигини оширишни таъминловчи қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида ғўза, ғалла ва такрорий экинлардан юқори ҳосил етиштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

ғўзанинг «Пахтакор-1» нави 2016 йилдан, мошнинг «Зилола» нави 2008 йилдан ва маккажўхорининг «Молдовский 215 АМВ» нави 2017 йилдан қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилган ва экиш учун тавсия этилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 27.10.2016 й., 53/4-340-сон маълумотномаси). Бунда тупроқ унумдорлигини яхшиловчи мақбул ўтмишдош такрорий экин турлари танланган ва такрорий экинлардан кейин экилган ғўза ва кузги буғдойни етиштириш агротехнологиялари ишлаб чиқилган.

ўтлоқи бўз тупроқлари унумдорлигини оширишда навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги буғдой+такрорий экин:ғўза) ва 2:1 (кузги буғдой+такрорий экин:кузги буғдой+такрорий экин:ғўза) тизимларида такрорий экинларни етиштириш технологиялари 2013–2015 йилларда Жиззах вилоятининг Арнасой туманида 320 гектар, Зафаробод туманида 255 гектар, Пахтакор туманида 235 гектар майдонга, жами 810 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 22.10.2016 й., 02/20-3374-сон маълумотномаси). Бунда 1:1 (кузги буғдой+такрорий экин (соя, маккажўхори, мош):ғўза) навбатлаб экиш тизимида пахта ҳосилдорлиги 36,1-37,5 ц/га, рентабеллик даражаси 34,9 фоиз, навбатлаб экиш тизими 2:1 (кузги буғдой+такрорий экин:кузги буғдой+такрорий экин:ғўза) бўлганда кузги буғдой ҳосилдорлиги 54,6-55,8 ц/га, рентабеллик даражаси 58,5 фоизни ташкил этган.