OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Солиев Рустамжон Хакимжановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Солиев Рустамжон Хакимжановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Солиев Рустамжон Хакимжановичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кескин континентал иқлим шароитларда фойдаланиладиган автомобиль йўллари учун модификацияланган герметик композицион мастикаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси(техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA № 0000411/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/В2016.2.Т114.

Илмий маслаҳатчи: Негматов Сойибжон Садикович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.

Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Вахитович, техника фанлари доктори, профессор; Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Ахмаджон, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион материаллар ва улар асосида герметикловчи мастикалар олишнинг оптимал таркиби ва самарали технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

автомобиль йўллари ва аэродромларнинг асфальтобетон қопламалари ёриқлари ва бетон қопламалари деформацион чокларини герметиклаш учун, минус 30 дан плюс 1700С гача бўлган ҳарорат оралиғида ишлатиладиган, маҳаллий хомашё ва турли хил саноат чиқиндиларидан физик-кимёвий ва механик хусусиятларга эга бўлган герметикловчи композицион материаллар ва улар асосида мастикалар яратилган;

автомобиль йўлларида асфальтобетон қопламаларининг ёриқларини ва бетон қопламаларининг деформацион чокларини тўлдирувчи герметикловчи композицион мастикалар яратиш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида органоминерал ингредиентларнинг нисбати, таркиби ва структураларига боғлиқ ҳолда композициянинг физик-механик хоссалари аниқланган;

физик-кимёвий модификацияланган ва механик фаоллаштирилган органоминерал ингредиентларни қўшиш йўли билан герметикловчи композицион материаллар ва улар асосида олинадиган мастикаларнинг физик-механик ва эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилаш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг иссиқ ва совуққа чидамлилиги яхшиланган;

асфальтобетон қопламаларнинг ёриқлари ва бетон қопламаларнинг деформацион чокларини герметиклаш учун яратилган композицион материалларнинг физик-механик хоссаларига технологик кўрсаткичларнинг таъсири аниқланган;

юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга ҳамда шунга мос равишда кескин континентал иқлим шароитларида ишчанлигини ва узоқ муддат ишлашини таъминловчи герметикловчи композицион материаллар ҳамда улар асосида мастикалар олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашёдан олинган янги композицион герметикловчи материаллар ва улар асосида мастикалар олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

композицион битумлар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04849, 2014). Олинган композицион битумлар асфальтобетон хусусиятларини яхшилаш ва автомобиль йўлларидан узоқ муддатга фойдаланиш имконини беради;

автомобиль йўлларининг асфальтобетон қопламалари ёриқлари ва бетон қопламалари деформацион чокларини тўлдириш учун композицион герметикловчи мастикалар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04848, 2014). Ушбу усул бўйича темир-бетон йўлларнинг деформацион чокларини ва асфальтобетон йўлларининг ёриқлари мастикалар ёрдамида герметикланганда, уларнинг ишлаш қобилиятини 2,5–3 маротабага ошириш имконияти яратилади;

йўл ва аэродром қопламаларининг деформацион чоклари ва ёриқлари учун сув ўтказмас композицион материалларга техник шартлар (ТSh-14-22:2010) ишлаб чиқилиб, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан рўйхатга олинган ва амал қилиш муддати 2018 йил 31 декабргача узайтирилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2016 йил 4 ноябрдаги 05/4167-сон маълумотномаси). Ушбу техник шартлар маҳаллий хомашё ва турли хил саноат чиқиндиларидан фойдаланиб, четдан келтириладиган МБР-100 ва МБР-120 русумли битумли мастикаларга нисбатан юқори физик-механик хоссаларга эга бўлган янги таркибли герметик композицион материаллар ишлаб чиқариш имконини беради.

кескин континентал иқлим шароитида фойдаланиладиган автомобиль йўллари учун модификацияланган герметик композицион мастикаларни олиш технологиясини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар VII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида (2014) «Шарқий» халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш (ХДААЙСИТФ) давлат ташкилоти билан амалиётга жорий қилиш юзасидан шартнома тузилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 7 ноябрдаги ФТК 0213/750-сон ва «Шарқий» ХДААЙСИТФ давлат ташкилотининг 2016 йил 25 августдаги  954-сон маълумотномалари). Натижада «Бейнеу–Бухоро–Самарқанд–Тошкент–Андижон» магистрал автомобиль йўлининг 10 кмни қуриш ва таъмирлаш жараёнида 10 тонна композицион герметикловчи мастикалар қўлланилиб, автомобиль йўлларидан узоқ муддат фойдаланиш имкони яратилди.