OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Cалиханова Дилноза Саидакбаровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Cалиханова Дилноза Саидакбаровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Cалиханова Дилноза Саидакбаровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта мойларини тозалашда қўлланиладиган янги композицион ишқорий кўмир ва гил адсорбентларини ишлаб чиқиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т121.

Илмий маслаҳатчи: [Агзамходжаев Анварходжа Атаходжаевич], кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.

Расмий оппонентлар: Кадиров Юлдашхон, техника фанлари доктори, профессор; Аминов Собир Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор; Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида янги ишқорий кўмир ва гилли адсорбентлар яратиш ҳамда уларни қўллаш орқали прессланган ва экстракцияланган пахта мойларини тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

паст кул миқдорига эга бўлган 2БПК маркали  Ангрен кўмирини дастлабки Na2CO3 эритмаси билан тўйинтириб, сўнгра ҳавосиз  шароитда пиролиз усулида термик ишлов бериш орқали самарали ишқорий кўмир адсорбенти олишнинг шарт-шароитлари ишлаб чиқилган;

каолинли адсорбентларни фаоллантиришни ЎЮЧли нурлантириш орқали амалга ошириш, анъанавий (конвектив) қиздириш усулига қараганда жараённи 2,5–3,0 баробар тезлаштириши ва ғоваклигини 1,2–1,4 баробар ошириши аниқланган;

юқори миқдорда кальцийга бой «Жаҳон» кони бентонитини хлорид кислотаси билан фаоллантирилганда анъанавий сульфат кислотасини қўллашга нисбатан олинган адсорбентнинг пахта мойини оқлаш кўрсаткичи 1,1–1,3 баробар ошиши аниқланган;

илк бор пахта мойини ишқорий рафинациялашда анъанавий қиммат NaOH эритмаси ўрнига, арзон Ca(OH)2ни сувли эритмасини қўллаш орқали нейтрал мой совунланишини ва ишқорий реагент сарфининг камайиши исботланган;

илк бор экстракцияланган пахта мойини канцероген 3,4-бензо(а)пирен ва углеводород қолдиқларидан ишлаб чиқилган ишқорий кўмир адсорбенти ёрдамида тозалаши аниқланган;

ишқорий кўмир ва гил адсорбентларнинг пахта мойи таркибидаги зарарли ва канцероген моддаларни танлаб ютиш хусусиятлари аниқланиб, улар асосида янги самарали композициялар ишлаб чиқиш технологияси яратилган;

пахта мойини икки босқичда гилмояли ва ишқорий кўмир адсорбентларни рециркуляцион оқимда қўллаш орқали тозалаш ва оқлаш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашёлардан ишқорий кўмир ва гил адсорбентлари ишлаб чиқариш ва уларни пресс ва экстракцион усулда олинган мойларни оқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тўқ рангли пахта мойларини ишқорий рафинация қилиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP 2013 0308, «Ўсимлик мойларини рафинациялаш усули»). Натижада пахта мойини рафинациялашда қимматбаҳо NaOH ўрнига Ca(OH)2 (оҳак сути) 10% ли эритмасини қўллаб, мойни тозалаш самарадорлигини ошириш исботланган;

маҳаллий хомашёлар асосида олинган ишқорий кўмир ва гил адсорбентлари «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тизимида, жумладан «Беруний Ёғ-гар» ва «Фарғона ёғ-мой» акциядорлик жамиятларида пресс ва экстракцион усулда олинган ёғларни оқлаш жараёнларида қўлланилиб, амалиётга татбиқ этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2016 йил
3 ноябрдаги BД-ёғ/1394-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш ёғ-мой корхоналарига четдан келтириладиган адсорбентлар нархидан 2 баробар арзон маҳаллий адсорбентларни ва юқори сифатли пахта мойини олиш имконини берган.