OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедова Сайёра Мухамадовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Ахмедова Сайёра Мухамадовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедова Сайёра Мухамадовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Каламуш юраги деворининг макро-микроскопик тузилишининг постнатал онтогенезда ҳамда пестицид таъсирида ўзгариши», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: Гувоҳнома LA № 0000699.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib99.

Илмий маслаҳатчи: Миршарапов Ўткир Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.03.

Расмий оппонентлар: Jee - Young Han (Корея), тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Турсунов Эркин Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Беларусь Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: илк постнатал даврда она сути орқали ўтган пестицидлар таъсирида юрак бўлмача ва қоринчалари девори қаватларининг анатомик, микроскопик, субмикроскопик ва морфометрик ўзгаришларини баҳолашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор постнатал онтогенез даврида каламуш болалари юрагининг анатомик кўрсаткичлари, кўкрак қафасининг шакли ва ўлчамлари, каламуш болаларининг жисмоний ривожланиши орасида боғлиқлик ва назорат гуруҳидаги каламуш болалари юрагининг бўлмача ва қоринчалар деворлари қатламларидаги структур тузилмаларнинг микроскопик тузилишида ўзига хос ривожланиш аниқланган;

пестицидларнинг заҳарли таъсири натижасида каламуш юрагининг артериола ва капиллярлар деворида толали тузилмаларнинг дезорганизацияси, бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг пролиферацияси, миокард мушак ҳужайраларида оқсилли дистрофияси, миофибриллаларнинг титилиши ва уларнинг ядро-цитоплазматик муносабати бузилиши исботланган;

юрак бўлмача ва қоринчалар девори қатламлари қалинлигининг морфометрик тавсифи асосида тажрибавий ҳайвонлар юрагининг бўлмача ва қоринчалари девори барча қатламларининг морфометрик кўрсаткичлари, назорат гуруҳига нисбатан сезиларли даражада меъёрий даражага нисбатан камайгани асосланган;

которан ва кинмикс таъсирида каламуш юраги кардиомиоцитлари миофибрилларида субмикроскопик ўзгаришлар, кардиомиоцитларнинг қисқарувчанлиги, митохондрийлар энергетик ва метаболик жараёнларининг бузилиши, некробиоз, майда томирлар эндотелий ва бошқа қатламларнинг транспорт фаолиятининг ўзгариши, ҳужайра ичи ҳамда интерстицийда шиш ривожланиши асосланган;

котаран ва кинмикс таъсирида илк постнатал онтогенез даврида каламушлар юрагининг автоматизми ва ўтказувчанлигининг бузилишига олиб келганлиги ЭКГ маълумотлари асосида исботланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Постнатал онтогенез даврида  юракнинг макро ва микроскопик тузилишига пестицидлар таъсирида юзага келган токсик миокардитни эрта ташхислаш ва прогнозлаш мезонларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари филиалларининг токсикология ва реанимация бўлимлари ва санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 13 январдаги 8Н-3/36-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар иккита услубий қўлланма асосида татбиқ этилиб, беморларнинг шифохонадаги ўрин кунини 20 фоизга камайтириш имкониятини яратган («Токсик мокардитни математик модделаштириш ва прогнозлаш» ва «Пестицидлар таъсирида илк поснатал онтогенез даврида каламуш юрагининг ўсиш ва ривожланишининг ўзгариши»).