OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Гуламов Азамат Эшанкуловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Гуламов Азамат Эшанкуловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Гуламов Азамат Эшанкуловичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги маҳаллий дурагай пиллаларни чувиш ва юқори сифатли хом ипак олиш технологиясини такомиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т341.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.FM/T.02.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчи: Алимова Халимахан, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Мукимов Мирабзал Мираюпович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Шавкат Рамазонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Муродов Рустам Муродович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:янги маҳаллий дурагай пиллаларининг чувиш технологияларини  такомиллаштириш асосида юқори сифатли хом ипак олиш ва ипак маҳсулотларининг турларини кенгайтириш усулларини яратиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аралаш толалардан бикомпонентли йигирилган ип олиш усули ишлаб чиқилган;

трикотаж маҳсулотларини олиш учун чийратма шойи ипларни тайёрлаш усули яратилган;

комбинацияли «Ипаклайкра» ипларни олиш усули ишлаб чиқилган;

юқори сифатли хом ипак ишлаб чиқариш технологияси, чувилаётган пилла қобиғи хусусиятлари, шакли ва чарх параметрларининг таъсир этиш қонуниятлари аниқланган;

халқаро давлат стандарти талабларига жавоб берувчи «А» синфига мансуб юқори сифатли хом ипак ишлаб чиқариш имконини берувчи замонавий зот ва дурагай пиллаларни чувиш параметрлари асосланган ва технологияси такомиллаштирилган;

ипакдан сифати яхшиланган кўз жарроҳлик ипини олишда икки ўтимга қисқартирилган технологик жараён ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Янги маҳаллий дурагай пиллаларни чувиш ва юқори сифатли хом ипак олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

соф пахта йигирилган ипга нисбатан сифати яхшиланган пахта-ипак йигирилган ипини ишлаб чиқариш янги технологияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган («Аралаш толалардан бикомпонентли йигирилган ип олиш усули», №IAP04347-2008 й.). Натижада нисбий узилиш кучи ошган, соф пахтадан йигирилган ипга нисбатан маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини яхшиланиши имкони яратилган;

«Ипаклайкра» ипини олиш усулини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган («Комбинацияли ипларни олиш усули», №IAP04441-2011 й.). Натижада олинган маҳсулотни эластиклик даражасини ва мустаҳкамлигини оширишга имконият яратилган;

хом ипакдан эшилган трикотаж ипи олиш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган («Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун чийратма шойи ипларни тайёрлаш усули», №IAP04056-2009 й.). Илмий натижалар сифатли тирикотаж иплари олишнинг янги технологиясини яратиш имконини берган;

янги маҳаллий дурагай пиллаларни чувиш ва юқори сифатли хом ипак олиш технологияси «Узбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида, жумладан Фарғона вилоятининг «BESHARIQTEKSTIL» ҚК, «NURLI TONG SILK» МЧЖ, Наманган вилоятининг «VERIGROW» МЧЖ корхоналарида жорий этилган. («Узбекенгилсаноат» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 24 октябрдаги БС-12-2922-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий этилиши маҳаллий дурагай пиллаларидан халқаро стандарт талабларининг «А» синфига мос хом ипак олиш имконони берган, ҳамда тоза пахта ипи билан солиштирилганда пахта ипак ипининг сифатини 20–40% га оширишга эришилган.