OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Максудов Равшан Хасановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 noy 2016

Максудов Равшан Хасановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Максудов Равшан Хасановичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта саноати асосий технологик машиналари юритмаларининг рационал схемаларини яратиш ва параметрларини ҳисоблаш усуллари», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т318.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.FM/T.02.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Рудовский Павел Николаевич, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Баходиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори; Ахмадхўжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта саноати технологик машиналарини юритиш механизмлари ишчи органларининг янги самарали схемаларини яратиш, юқори сифатли пахта толаси олишни таъминлайдиган параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта бунтларини бузгич машинасининг ишчи органи ва барабани такомиллаштирилган ҳамда пахта ғарамини титувчи машинанинг ишчи орган чангини тозаловчи қурилма яратилган;

пахта саноати технологик машиналари ишчи органларининг керакли ҳаракат қонунларини таъминлайдиган янги схемадаги узатмалар конструкциялари яратилган;

ишлаб чиқилган тасмали узатмаларнинг турли ҳаракат узатиш схемаларига мос равишда тасмалар тарангликларини аниқлашнинг янги услублари ишлаб чиқилган;

пахта саноати технологик машиналарининг таркибида тавсия қилинган янги схемадаги узатмаларни инобатга олган ҳолда машина агрегатлари ишчи органларининг ҳаракат қонунлари олинган;

ишчи органларининг ҳаракат қонунлари ва юкланишларини тажрибавий усулларда аниқланган ҳамда ҳаракат қонунларини технологик жараёнга ва тола сифатига таъсир этиши бўйича рационал параметрлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пахта саноати технологик машиналарининг ишчи органларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

технологик машиналарнинг ишчи органларини такомиллаштириш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2 та ихтирога патенти олинган («Пахта бунтларини бузгич машинасининг ишчи органи», №IAP 03181-2006 й; «Пахта бунтларини бузгич машинасининг ишчи бара-бани», №IAP 03129-2006 й.). Натижада босқичма-босқич пахта ғарамларидаги пахта хомашёсининг сифатини сақлаган ҳолда технологик жараёнга узатиб бериш имконини берган;

пахта ғарамларини титувчи машиналарнинг ишчи органларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Пахта ғарамини титувчи машинанинг ишчи органи чангини тозаловчи қурилма», №IAP 04272-2006 й.). Натижада пахта ғарамларини титувчи машинанинг ишлаш давомийлигини узайтириш имкони яратилган;

технологик машиналарининг қуритиш барабани, сепаратор, пахта регенератори, пахта тозалаш агрегатининг майда ва йирик чиқиндилардан тозалаш секциялари, аррали жин, тола тозалагич ва линтер машиналарининг янги такомиллашган юритмалари «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси корхона-ларида, жумладан Андижон вилоятининг 1-Андижон, Пайтуг 3-Андижон, Хўжаобод пахта саноати корхоналарида, Фарғона вилоятининг Тошлоқ, 2-Қўқон, Риштон, Қўқон пахта саноати корхоналарида, Жиззах вилоятининг Зарбдор пахта саноати ва Тошкент вилоятининг Алимкент пахта саноати корхоналарида жорий этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2016 йил 24 октябрдаги МА-02/1381-сон маълумот-номаси). Диссертация натижалари бўйича тавсия қилинган янги схемадаги юритмалар ва ишчи органларининг пахта саноати корхоналарида қўлланилиши умумий тозалаш самарадорлигининг 5,1% га ошишини, тола ифлослиги ва нуқсонлар йиғиндиси 1,23% га, чигитнинг механик шикастланиши 1,46% га, тозаланган пахтадаги эркин толалар миқдори 0,56% га камайишини таъминлади.