OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турдымамбетов Изимбет Рахметовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Турдымамбетов Изимбет Рахметовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турдымамбетов Изимбет Рахметовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон Республикаси нозогеографик вазиятини яхшилашнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари», 11.00.02–Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /география фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.G30.

Илмий маслаҳатчи: Солиев Абдусами Солиевич, география фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-текшириш институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.G.32.01.

Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдухаким Абдухамидович, география фанлари доктори, профессор; Юлдашев Қаҳрамон Холдарович, тиббиёт фанлари доктори; Бахритдинов Баходир Арифович, география фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли саломатлигини яхшилаш ва минтақани барқарор ривожлантириш бўйича илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли касалланишининг ҳудудий тафовутлари ва географик хусусиятлари аниқланган;

Қорақалпоғистон Республикаси тиббий-географик районлари миқёсида аҳоли касалликлари ва атроф-муҳит зарарли омилларининг ўзаро корреляцион алоқадорлиги аниқланган;

муайян табиий ва экологик омилларнинг аҳоли касалланиш даражасига таъсир этишининг зонал қонуниятлари ва маҳаллий хусусиятлари очиб берилган;

минтақанинг тиббий-географик ҳолатини акс эттирувчи туркум нозогеографик карталар ишлаб чиқилган;

Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда минтақанинг барқарор ижтимоий ривожланишини таъминлашнинг асосий устувор йўналишлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

атроф-муҳитнинг салбий омиллари билан касалликлар ўртасидаги аниқланган корреляцион алоқалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли касалланишининг ҳудудий тафовутлари муайян ҳудудларда касалланишни назорат қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 4 октябрдаги 1/2072-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижаси ўрта ва узоқ муддатли ҳудудий дастурлар режасига ўзгартиришлар киритишга асос бўлиб хизмат қилган;

аҳоли касалликларининг тарқалиши асосида тиббий-географик районлар бўйича ишлаб чиқилган нозогеографик карталар минтақа аҳолисининг саломатлигини яхшилаш ва касалликларни аниқлаш бўйича давлат дастурлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 4 октябрдаги 1/2072-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида минтақанинг нозогеографик ҳолати Шимолий ва Марказий тиббий-географик районларда етакчи касалликларнинг даражасини ретроспектив ўрганиш имконини берган;

атроф-муҳит билан аҳоли саломатлиги ҳолати ўртасидаги алоқадорлик ва яхлитлик эътиборга олинган нозоэкологик мониторинг модели Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий дастурлар режасига ўзгартиришлар киритишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 3 октябрдаги МА-01/12-1625-сон маълумотномаси). Булар минтақада экологик вазиятнинг ўзгаришлари юзасидан режали, мунтазам кузатишларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва нозогеографик прогнозларни тузиш учун асос бўлган;

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида ўрмон ўтқазишни фаоллаштириш ва Оролбўйининг шимолий тўқай тизимларини даврий сув бостириш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 3 октябрдаги МА-01/12-1625-сон маълумотномаси). Кўрсатилган таклиф ва тавсиялар Оролбўйи экологик ҳолатини яхшилаш ва атроф-муҳитни самарали назорат қилиш имконини беради.