OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каримов Қудратилла Фуадовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Каримов Қудратилла Фуадовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каримов Қудратилла Фуадовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Cовутиш техникаси, иссиқлик алмашиниш аппаратлари ва машиналарини такомиллаштириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.T283.

Илмий маслаҳатчи: Зокиров Санат Гапурович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, «Илмий-техника маркази» МЧЖ, 14.07.2016.Т.02.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Морозюк Татьяна, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Джалалиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор; Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп компонентли совутиш агенти аралашмасининг кўндаланг ҳалқасимон ариқчали юзаларда пуффакли қайнашининг илмий-услубий асосини ва совутиш машиналарининг кўндаланг ҳалқасимон турбулизаторли трубадан ясалган иссиқлик алмашиниш аппаратини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

углеводород совутиш агентлари ва уларнинг ноазеотроп аралашмасининг R290/R600a/R600 кўндаланг ҳалқасимон турбулизаторли трубалар юзасида пуффакли қайнашидаги иссиқлик алмашиниш модели яратилган;

самарадор конденсатор, буғлатгич ва конденсатор-буғлатгич билан жиҳозланган бир босқичли ва каскад совутиш машиналарининг совутиш унумдорлиги, энергия сарфи бўйича тенгламалар олинган;

совутиш унумдорлигининг, сарфланаётган қувватнинг совутиш агенти турига, самарадор трубаларнинг ишлатилиш ўрнига (конденсаторда, буғлатгичда ва конденсатор-буғлатгичда) боғлиқлиги аниқланган;

совиш, исиш, қайнаш, конденсацияланишдаги иссиқлик алмашинишнинг ярим эмпирик моделлари яратилган;

ташқи томонида ҳалқасимон ариқчалар ичкари томонидан унга мос диафрагмаларга эга трубалардан ясалган иссиқлик алмашиниш аппаратларининг самарадорлиги кўрсатилган. Накаткаланган трубаларни буғлатгичларда ишлатиш термодинамик жиҳатдан фойдали, кўндаланг ҳалқасимон турбулизаторли трубалардан ясалган конденсатор ФИК  интервалда 1,06 ÷ 1,25 ни ташкил қилиши аниқланган;

ҳалқасимон ариқча ва диафрагмаларга эга трубалардан ясалган иссиқлик алмашиниш аппаратли буғ-компрессион совутиш машиналарининг самарадорлиги кўрсатилган. Конденсаторда №3 труба ва буғлатгичда №4 труба қўлланилган энергетик самарадор совутиш машиналарининг ФИК  К да мос равишда  ва 0,59 бўлиши аниқланган;

иссиқлик алмашиниш аппаратлари энергетик самарасини баҳолаш учун критерий яратилган;

бир каскадли буғ компрессион совутиш машинасини эксергетик таҳлил қилиш методикаси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иссиқлик алмашинишнинг аниқланган қонуниятлари ва иссиқлик алмашинишни жадаллаштиришнинг яратилган усули асосида кўндаланг ариқчалар кўринишидаги турбулизаторли буғлатгич аппарати «Нефт-газ ва кимё машинасозлиги заводи» АЖда жорий қилинган («Узбекнефтегаз» МХКнинг 2016 йил 9 июндаги 08/364-645-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши совуқлик ташувчи томонидан гидравлик қаршилик сезиларли ортмаганда иссиқлик алмашинишни 1,8–2,2 марта ошириш ва аппаратни тайёрлашдаги конструкцион материал сарфини қисқартириш, унинг габарит ўлчамларини кичрайтириш ёки буғлатгич орқали совуқлик ташувчини ҳайдаш энергияси сарфини, совуқлик ташувчи томонида қуйқа ҳосил бўлишини камайтириш имконини берган. Тавсия этилган конструкциядаги труба силлиқ трубали буғлатгичларни йиғиш технологиясини бузмаслик, трубалар тўридаги трубалар сонини камайтирмаслик, трубалар диаметрини ўзгартирмаслик, ариқча ва диафрагмаларни накатка йўли билан ҳосил қилишда иссиқлик алмашиниш юзасини 8% дан катта қийматга ортирмаслик, аппаратни узоқ вақт давомида ифлосликлардан махсус тозалаш тадбирларисиз ишлатиш, аппарат ишончлилигини камайтирмаслик ҳамда яратилган аппаратни буғ-компрессион совутиш машинаси таркибида ишлатишда электр энергияни 1368,4 кВт/сутка миқдорида тежаш имконини берган.