OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Давлатов Расулжон Маматқуловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Давлатов Расулжон Маматқуловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Давлатов Расулжон Маматқуловичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оқсилли толаларни модификациялаш учун самарадор композициялар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома LA № 0001351/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/В2016.3.Т731.

Илмий маслаҳатчи: Исмаилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.

Расмий оппонентлар: Ибодуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Баходир Фахритдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Собиров Баҳодир Бойпулатович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий оқсилли толаларни модификациялаш учун сувда эрийдиган тўртламчи аммоний тузлари асосида полимер композиция яратиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эркин-радикал полимерланиш қонуниятларига асосан мономер тўртламчи аммоний туз N,N-диметил-аллил-b-метакрилоилгидроксиэтил аммоний бромиднинг инициатор иштирокидаги полимерланиши ва улар асосида оқсилли толаларни модификациялаш учун композициялар яратишнинг мақбул шароити аниқланган;

сувда эрувчан полимер композицияларнинг функционал гуруҳлари ва унинг алоҳида компонентларининг оқсил толаларнинг, хусусан, жун ва ипак толаларининг структура, физик-механик хоссалари ва технологик кўрсаткичларига таъсири кўрсатилган;

оқсил толасининг механик хоссаларини яхшиланиши, тола юзасида мавжуд бўлган шикастни бартараф этиш билан, шунингдек алоҳида кератин макромолекулалари кучланишининг релаксацияси ва унинг устмолекуляр шаклланиши билан боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;

табиий оқсилли ипак толаси билан β-метакрилоилэтил-N,N-диметилметиленкарбокси-аммоний иодиднинг пайванд сополимерланиш жараёнини амалга ошириш шароитлари аниқланган ва табиий оқсилли ипакни кимёвий модификациялашнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Табиий оқсилли толаларни модификациялаш учун сувда эрийдиган тўртламчи аммоний тузлари асосида полимер композициялар яратиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

табиий оқсилли жун ва ипак толасини модификациялашда қўлланиладиган полимер композицияларга технологик регламентлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган («Ўзбекенгилсаноат» ДАК нинг 2016 йил 28 октябрдаги ДМ-19-сон маълумотномаси). Ушбу ишлаб чиқилган  регламентларга асосан жун ва ипак толасини тўртламчи аммоний тузлари асосидаги композиция эритмалари билан бойитиш орқали яхши бўялувчан ва мустаҳкам оқсилли тола олиш имконияти яратилди;

сувда эрувчан юқори молекулярли катион сирт-фаол моддалар асосидаги композиция эритмаси билан модификацияланган табиий оқсилли жун ва ипак толаси олиш технологияси «Ўзбекенгилсаноат» ДАК тизимига, жумладан «Хоразм гиламлари» МЧЖ ва «Нурли тонг silk» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекенгилсаноат» ДАКнинг 2016 йил 6 октябрдаги ИХ-15-сон маълумотномаси). Мазкур ишланманинг амалиётга жорий этилиши оқсилли жун ва ипак толаларни самарали композит ва модификаторлар билан ишлов бериш асосида уларнинг структураси, физик-механик хоссалари ва сифатини яхшилаш ҳамда тола ипларининг узилишини 20% га камайтириш имконини беради.