OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Буриев Забардаст Тожибаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Буриев Забардаст Тожибаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Буриев Забардаст Тожибаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғўзада (Gossypium spp.) патогенларга чидамлиликни белгиловчи MIC-3 кластер генлар оиласини клонлаш, тавсифлаш ва молекуляр эволюциясини ўрганиш ҳамда бу генларнинг ғўза биотехнологиясидаги аҳамияти», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/B2016.3.B.158.

Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 14.07.2016.В.15.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Мухамедов Рустам Султонович, биология фанлари доктори, профессор; Турдикулова Шахло Уткуровна,биология фанлари доктори; Ризаева София Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Микробиология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: MIC-3 генларини ғўза геномидаги таркиби, тузилиши, хромосомалардаги ўрнини ҳамда аллотетраплоид ва уларнинг аждодларига яқин бўлган диплоид геномлардаги дупликация механизмлари ва молекуляр эволюцияланиш кўламини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биринчи марта ғўзанинг 15 та аллотетраплоид ва диплоид геномларидан MIC-3 суперген оиласига мансуб 169 та индивидуал ген аъзолари клонланган, секвенс қилинган ва тавсифланган;

ушбу 169 та MIC-3 ген аъзолари таҳлили асосида 15 та ғўза генотипларида 4 тадан 16 тагача ген аъзолари мавжудлиги ва улар 2–10 тагача субоилаларга бўлиниши аниқланган. Барча Gossypium турларида 169 та MIC-3 генлари кетма-кетликлари филогенетик жиҳатдан умумий миқдорда 17 та геномларга хос бўлган субоилаларга ажратилган;

аллотетраплоид геномларида аниқланган MIC-3 генларининг таҳлили асосида At ва Dt геномларга хос бўлган 42 та гаплотип кетма-кетликлари исботланган. MIC-3 генларига хос SNP маркерлари яратилган ҳамда гаплотип ва субоила гуруҳлари асосида At геномда 9 та тахминий MIC-3 локуслари ва Dt геномда 3 та тахминий локуслар аниқланган;

биринчи марта геномларга хос бўлган MIC-3 генларидан олинган махсус SNP маркерлар яратилган ва MIC-3 генлари ғўзанинг 4- ва 19-гомелогик хромосомаларида кластер ҳолида жойлашганлиги аниқланган;

биринчи марта ғўзанинг 15 та тетраплоид ва диплоид генотипларида MIC-3 генларининг нуклеотидлар алмашинуви тезлиги ва молекуляр эволюция жараёнлари аниқланган;

MIC-3 генларини кодловчи ДНК кетма-кетликларидаги синоним (Ks) ва носиноним (Ka) нуклеотидларни ўртача сонини баҳолаш асосида «ҳамкорликдаги» бошланғич эволюция амалга ошганлигига қарамай MIC-3 генлари «туғилиш ва ўлим» эволюцион модели остида 1-экзонда тозаловчи ва 2-экзонда дивергенция селекцияси таъсирида эволюцияланиб борганлиги аниқланган;

илк бор «генларни амплификацияланиши» MIC-3 генларининг барча дупликацияланган нусхаларини сақланиб қолишини таъминловчи механизм сифатида эканлиги ва ғўзани ҳимояланиш жараёнида генларнинг янги функцияларини «шарпали ўлжа» модели остида пайдо бўлиши аниқланган;

ҳар хил геномларда MIC-3 генларининг дупликацияси турли тезликларда содир бўлиши исботланган. Аллотетраплоид геномларда ҳар ~1 миллион йилда, A/F-геномларда ҳар ~2 миллион йилда ва D геномларда ҳар ~8 миллион йилда битта дупликация содир бўлиши аниқланган;

MIC-3 генларининг экспрессияси таҳлилига кўра Fusarium ва Verticillium вилтига чидамли генотипларида бу генларнинг фаол эканлиги аниқланган;

биринчи марта ўзида MIC-3 гени илдиз-специфик промоторини тутган 2,5 кб узунликдаги регионнинг генлараро спейсер кетма-кетликлари клонланган, секвенсланган ва тавсифланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

MIC-3 кластер генлар оиласини тавсифлаш ва молекуляр эволюциясини ўрганиш ҳамда уларни ғўза биотехнологиясида қўллаш доирасида олинган натижалар асосида:

ўсимлик ҳужайраларида ген экспрессиясини сусайтирувчи кичик интерференция берувчи РНК (siRNA) усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патентлари (12.01.2011, № IAP 04300; 02.06.2011, № IAP 04383; 23.05.2011, № IAP 04360; 23.05.2011, № IAP 04361) олинган. Илмий тадқиқот натижалари ўсимликлар биотехнологиясида генлар, жумладан MIC-3 генлари фаоллигини аниқлаш, вектор конструкциялар трансформацияси орқали янги линиялар олиш имконини берган;

MIC-3 кластер генлари АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан молиялаштирилган №6064-21000-014-00-D «Маркерларга асосланган ва анъанавий селекция ёрдамида ғўзани генетик яхшилаш ва генларни Gossypium нинг экзотик турлари орасидан гибридлаш» лойиҳаси доирасида фойдаланилган (2013–2018) (АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 2016 йил 26 сентябрдаги маълумотномаси). MIC-3 кластер генларидан фойдаланган ҳолда нематодаларга чидамли линияларни олиш ҳамда ғўзанинг патогенларга чидамлилигини янада ошириш имконияти яратилган.