OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ибрагимов Азиз Юлдашевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Ибрагимов Азиз Юлдашевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ибрагимов Азиз Юлдашевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт муассасаларининг ҳудудий-тармоқ структурасини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib509.

Илмий маслаҳатчи: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 14.07.2016.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини турли босқичларида ислоҳот натижаларини ўрганиш ҳамда тиббий ёрдамни ҳудудий оптималлашни ва таркибий қайта тузишни жаҳондаги соғлиқни сақлаш ислоҳотларини замонавий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

соғлиқни сақлаш тизимини самарали ташкил қилиш ўзбек  моделининг тиббий-ижтимоий ва тиббий-ташкилий хусусиятлари очиб берилган ҳамда ўзбек миллий моделининг жаҳон соғлиқни сақлаш амалиётида қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;

даволаш-профилактика муассасаларининг таркибий тузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ва тиббий хизматни оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

бирламчи тиббий хизмат сифатини янада оширишда аҳоли сонини қишлоқ врачлик пунктлари тури билан ўзаро мувофиқлаштириш ва ЖССТ «географик жоизлик даражаси» ҳақидаги тавсияларини эътиборга олган ҳолда янги қишлоқ врачлик пунктларини жойлаштириш юзасидан таклифлар асосланган;

ҳудудларнинг шифохона ўринлари билан таъминланганлик даражаси ва улардан фойдаланиш самарадорлиги асосида ўринлар фонди тузилишини оптималлаштириш асосланган;

даволаш-профилактика муассасалари томонидан юрак-қон томир тизими касалликлари беморларини қабул қилишни оптималлаштириш ва даволаш-профилактика ишлари самарадорлигини ошириш йўллари асосланган;

даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлари билан таъминлаш ва дори-дармонлар харид қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган;

тиббиёт соҳасидаги илғор хорижий тажриба асосида миллий соғлиқни сақлаш амалиётини янада такомиллаштириш таклиф қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Соҳанинг ҳудудий-тармоқ таркибини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:

аҳолига стационар ёрдам ҳажмларини режалаштириш ва тиббий ёрдам кўрсатишни оптималлаш бўйича ишлаб чиқилган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги 95-сон «Марказий туман шифохоналарида ўринлар фондини аниқлашнинг меъёрий усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида»ги қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 сентябрдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш аҳолига стационар ёрдам ҳажмларини янада аниқроқ режалаштириш ва тиббий ёрдам кўрсатишни оптималлаштириш имконини беради;

ишлаб чиқилган «Стационар ёрдам ҳажмини оптимал режалаштириш ва тиббий ёрдам кўрсатишни оптималлаш» методикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи (№23, 23.02.2016) билан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 8д-3/77-сон маълумотномаси). Мазкур методика стационар тиббий хизмат ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари аниқлигини 5 фоизгача ва тиббий хизмат кўрсатиш оптималлик даражасини 2,5 фоизгача ошириш имконини берган;

тиббиёт муассасаларининг ҳудудий-тармоқ таркибини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 27 июндаги 83/120-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиниши Қўқон шаҳри мисолида ўринларни умумий сонини сақлаб қолган ҳолда зўриқиб ишлаётган акушер-гинекологик, педиатрик, неврологик ўринлар сонини жарроҳлик ва терапевтик ўринлар ҳисобига ошириш имконини берди.