OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ашуров Зарифжон Шарифовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Ашуров Зарифжон Шарифовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ашуров Зарифжон Шарифовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва наркоманиянинг клиник хусусиятлари», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib239.

Илмий маслаҳатчи: Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 14.07.2016.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Сиволап Юрий Павлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: преморбидда девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва опийли гиёҳвандликнинг клиник-психопатологик хусусиятларини шахсий-биологик ва ижтимоий-психологик омилларини ҳисобга олган ҳолда даволаш-реабилитация ҳамда профилактика чора-тадбирларини мукаммаллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

алкоголизм ва опийли гиёҳвандликка чалинган беморлар преморбиддаги девиант хулқ-атвор ривожланишида перинатал патология кузатилиши, эмоционал-нотурғун ва эксплозив шахс типларининг устунлиги, наркологик ва руҳий касалликларга наслий мойиллик ҳамда ижтимоий-психологик омилларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

психоактив воситаларни истеъмол қилишнинг эрта бошланиши, қарамликнинг юқори тезликда шаклланиши ҳамда абстинент синдромнинг оғир кечиши билан характерланадиган, преморбидда девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиёҳвандликка чалинган беморларда қарамликнинг юқори даражадаги прогредиент кечиши асослаб берилган;

преморбидда девиант хулқ-атворли беморларда патологик майлнинг хулқ-атвор ва аффектив компонентлари устунлик қилиши аниқланган;

девиант хулқ-атворли беморларда қарамликнинг юқори даражада прогредиент кечиши натижасида бош миянинг бироз қуришидан то субкортикал макон ва бош мия пўстлоқ қисми пешона бўлаги эгатчаларининг кенгайиши каби морфологик ўзгаришларнинг шаклланиши аниқланган;

преморбидда девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиёҳвандликка чалинган беморларнинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун когнитив хулқ-атвор психотерапиясини қўллаш патогенетик асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва наркоманиянинг клиник хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:

«Девиант хулқ-атворли алкоголга қарам беморлар психотерапиясининг ўзига хослиги» мавзуидаги услубий тавсиянома расмийлаштирилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 апрелдаги 8Н-д/27-сон маълумотномаси). Илмий  натижаларнинг жорий қилиниши преморбидда девиант хулқ-атворли алкогол ва опиатларга қарам беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган ҳолда қайта касалланишлар ва асоратларнинг камайтириш имконини берган;

преморбидда девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиёҳвандликнинг клиник хусусиятлари, ривожланиши, кечиши ва даволаш-реабилитация чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Хоразм вилояти наркологик диспансери ва Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 апрелдаги 8Н-д/27-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида беморларнинг ижтимоий мослашуви яхшиланган, қайта касалланишларнинг олди олинган, касаллик клиник ремиссия ҳолатлари 1,6 мартага ошиб, шифохонада даволаниш заруратининг 2 марта камайтириш имконини берган, бу эса даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг қарийб тенг баробар тежалишига олиб келган.