OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шокирова Садоқатхон Мухамматсолиевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2016

Шокирова Садоқатхон Мухамматсолиевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шокирова Садоқатхон Мухамматсолиевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланишида келиб чиқадиган асоратларни аниқлаш ва прогноз қилишни такомиллаштириш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib12.

Илмий маслаҳатчи: Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар: Леваков Сергей Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Москва); Султанов Саидазим Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Носир Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: ФДК Академик В.И.Кулаков номли акушерлик, гинекология ва перинатология илмий маркази (Москва, Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий  аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланиши юқори хавфи мавжуд ҳомиладорларни олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланиши  хавфи мавжуд ҳомиладор аёлларда ангиогенез омилларининг пасайиши йўлдош етишмовчилигига олиб келиши исботланган;

пренатал инфекцияланиш юқори хавфи мавжуд ҳомиладорни кузатишда оптимал акушерлик тактикаси ишлаб чиқилган;

она-йўлдош-ҳомила тизими шаклланишидаги ангиогенез омиллари ишлаб чиқарилишининг роли ва уларнинг фетоплацентар тизим томирларида гемодинамикасини допплерометрия усули билан биргаликда текширишнинг прогностик афзаллиги аниқланган;

ҳомила ҳолати бузилишлари ва турли генезли йўлдош етишмовчиликларида фетоплацентар комплекс компенсатор-мослашув реакциясини фаоллаштиришда иммуномодуляторларга сезувчанлиги аниқланган ва даволаш афзаллиги асослаб берилган; 

антенатал инфекцияланиши  хавфи мавжуд ҳомиладор аёлларни туғдириш усули ҳамда муддатларини белгилашга дифференциациялашган ёндашув таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланишида келиб чиқадиган асоратларни аниқлаш ва прогноз қилишни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон вилояти перинатал маркази, Андижон шаҳар 2-сонли туғруқ комплекси ва Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси  фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 январдаги 8н-3/37-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган «Прогнозлаш харитаси» турли хавф омиллари қўшилганда ҳомиланинг инфекцияланиш эҳтимоли балларда миқдорий баҳолаш имконини беради ҳамда ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланиши юқори хавфи мавжуд ҳомиладор аёлларни юритиш алгоритми ёрдамида (ҳомиладорликнинг 1, 2 ва 3 триместрларида) ҳомила ичи инфекцияланиши билан туғиладиган чақалоқлар сонини камайтиришга эришилди.