OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ўразалиев Муродбек Қораевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 noy 2016

Ўразалиев Муродбек Қораевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ўразалиев Муродбек Қораевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Алкоголизм, фоҳишалик ва гиёҳвандликнинг жиноятчилик билан алоқадорлиги, уларнинг криминологик хусусиятлари ва олдини олишни такомиллаштириш», 12.00.08– Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлар номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Yu13.

Илмий маслаҳатчи: Ахраров Бахрам Джаббарович,  юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016. Yu 30.01.

Расмий оппонентлар: Закирова Адина Гулямовна,юридик фанлар доктори, профессор; Тахиров Фарход,юридик фанлар доктори, профессор; Саттаров Абдуғафур Хамидович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Алкоголизм, фоҳишалик ва гиёҳвандликнинг вужудга келиш сабаблари, ичкиликка ружу қўйган, фоҳиша, гиёҳвандликка чалинганлар шахси, уларнинг жиноятчилик билан алоқадорлигини тадқиқ этиш асосида мазкур ижтимоий салбий ҳодисаларнинг олдини олиш фаолиятини ва тегишли қонун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жиноятчилик билан боғлиқ ижтимоий салбий ҳодисалар: алкоголизм, гиёҳвандлик ва фоҳишаликка қарши кураш бўйича тизимли чора-тадбирлар доирасини кенгайтиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган;

маст ҳолда содир этиладиган жиноятлар учун жавобгарликни дифференциация қилиш, мастликнинг даражаларини аниқлашни такомиллаштириш, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш учун жавобгарликни кучайтириш, маст ҳолда содир этилган жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш зарурати асослаб берилган;

алкоголизм, гиёҳвандлик ва фоҳишалик ҳамда улар билан боғлиқ жиноятларга имкон берган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;

алкоголдан маст ҳолда, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи ва фоҳишалик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга криминологик тавсиф берилиб, олдини олиш чораларининг аниқ кимларга қаратилиши кераклиги асосланган;

алкоголизм, гиёҳвандлик ва фоҳишалик билан боғлиқ жиноятлар олдини олиш чораларининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Алкоголизм, фоҳишалик ва гиёҳвандликнинг жиноятчилик билан алоқадорлиги, уларнинг криминологик хусусиятлари ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 187-моддаси (Жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш) ва Жиноят кодексининг 131-моддасини (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) такомиллаштириш бўйича таклифлар қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 16 июндаги 06-1/647-сон хати). Ушбу таклифлар жамоат жойларида алкогол маҳсулотларини истеъмол қилишга ҳамда қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлашга қарши кураш тизимини янада такомиллашишига олиб келди;

«Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2016–2020 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар  режасига» берилган таклифлар ушбу режага киритилган ва тегишли маълумотнома билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 27 июлдаги 14/6-6388/3-сон хати). Ушбу таклифлар гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва прекурсорларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2015 йил 24 декабрдаги 73-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури»нинг VI йўналиши 54-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ ХООББ билан ҳамкорликда амалий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 15 октябрдаги №26/2907-сон хати). Бу фуқаролар йиғини Кенгашининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги, фуқаролар йиғинидаги Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиясининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси борасидаги ишлар самарадолигини оширишга олиб келди;

Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандликка чалинган шахсларнинг ижтимоий-тиббий реабилитацияси тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан маъқулланиб, Вазирлар Маҳкамасига юборилган (2016 йил 27 июлдаги 14/6-6388/3-сон хати). Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши гиёҳвандликка чалинган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини тиклашга ва уларни жамиятга қайтаришга қаратилган ижтимоий-тиббий реабилитация ёрдам тизимини самарадорлигини ошириш имкониятини беради.