OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Отажонов Аброржон Анваровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 noy 2016

Отажонов Аброржон Анваровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Отажонов Аброржон Анваровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш», 12.00.08–«Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлар номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu12.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01.

Илмий маслаҳатчи: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Ахраров Бахрам Жабборович, юридик фанлар доктори, профессор; Тохиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор; Маҳкамов Отабек Мухтарович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган нормаларни ва уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш учун жавобгарлик белгиланган нормасини «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб» ҳамда «уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса» каби оғирлаштирувчи ва алоҳида оғирлаштирувчи белгилар билан тўлдириш лозимлиги асосланган;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилотлари мансабдор шахсларининг солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қасддан кўмаклашишга қаратилган ҳаракатларини жиноятда иштирокчилик сифатида квалификация қилиш асосланган;

товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган, деб топилганда, нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишга кўмаклашган ёки ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, экспедитор сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзоларининг ҳаракатларини «уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб» содир этилган, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб, квалификация қилиш асосланган;

хизмат лавозимидан фойдаланиб, товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказган мансабдор шахснинг ҳаракатларини жиноятда иштирок этганлик хусусиятидан келиб чиқиб, жиноятда иштирокчилик турини кўрсатган ҳолда «хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган», божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб, квалификация қилиш асосланган;

жиноятда иштирокчиликнинг уюшган гуруҳ шаклига оид оғирлаштирувчи ёки алоҳида оғирлаштирувчи белгисини «уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан ёхуд уларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса» тарзида белгилаш асосланган;

иштирокчиликда содир этилган жиноятларни ҳамда иштирокчиликда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш, махсус субъектли жиноятларда иштирок этиш ҳамда эксцесс иштирокчиликни баҳолаш қоидалари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш)ни «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб» ҳамда «уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса», деган квалификация қилувчи белгилар билан тўлдириш юзасидан берилган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддаси, 3-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитасининг 2016 йил 4 октябрдаги 06/1-05/1411вх-сонли маълумотномаси). Бу иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи жиноят қонуни нормаларини янада такомиллаштириш ва ушбу моддани қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади;

«Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилотлари мансабдор шахсларининг солиқларни тўлашдан бўйин товлашда қасддан кўмаклашишга қаратилган ҳаракатлари жиноятда иштирокчилик сифатида Жиноят кодекси 28-модда ҳамда 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилинади», деган таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорининг 7-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 2 ноябрдаги 04/11-424-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тергов ва суд амалиёти ходимларининг иштирокчиликда содир этилган алоҳида турдаги жиноятларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда қонун нормаларининг тўғри қўллашига хизмат қилади;

«Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда, Жиноят кодексининг 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишга кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари квалификация қилинади» тарзида ифодаланган таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 18-сонли қарорининг 14-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 2 ноябрдаги 04/11-423-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тергов ва суд амалиёти ходимларининг уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноятларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда қонун нормаларини тўғри қўллашга хизмат қилади;

«Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказишда ўз хизмат лавозимидан фойдаланган мансабдор шахснинг (жиноят ташкилотчиси, далолатчиси, ёрдамчисининг) ҳаракатлари Жиноят кодекси 28-моддаси ва 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади (уюшган гуруҳ аъзоларининг ҳаракатлари бундан мустасно)», деган таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 18-сонли қарорининг 15-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 2 ноябрдаги 04/11-423-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тергов ва суд амалиёти ходимлари томонидан махсус субъектларнинг жиноятларда иштирокига тўғри ҳуқуқий баҳо берилишига хизмат қилади;

янги таълим стандартлари асосида «Жиноятларни квалификация қилиш» дасрлигининг тўртинчи ва бешинчи боблари тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2015 йил 27 июлдаги 2/3664-сон маълумотномаси). Бу талаба, тингловчи, курсант ҳамда амалиёт ходимларининг жиноятда иштирокчилик институтининг мазмунига оид назарий билимларини ошириш ва амалий кўникмаларини яхшилашга хизмат қилмоқда.