OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эшмаматова Нодира Бахромовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 noy 2016

Эшмаматова Нодира Бахромовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эшмаматова Нодира Бахромовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таркибида N, P, S тутган бирикмалар асосидаги олигомер коррозия ингибиторларининг синтези ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувохнома, LA №0000484/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.K63.

Илмий маслаҳатчи: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.К.01.02.

Расмий оппонентлар: Шарипов Хасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори; Сидиков Абдужалол Сидикович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: металларни коррозиядан самарали ҳимоялайдиган янги олигомер ингибиторларни яратиш ҳамда улар таъсирининг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор таркибида азот, фосфор, олтингугурт тутган аддуктлар тиомочевина, мочевина, меламин ва гексаметилендиамин ҳамда олигомер типидаги ингибиторлар фосфор кислотаси асосида синтез қилинган;

металларни коррозиядан самарали ҳимоялашда олигомер ингибиторларнинг ҳимояланиш ва таъсирлашиш механизми таклиф этилган;

юқори самарали ҳимояланишда коррозия токи ва тезлиги, ҳимоялаш даражаси, тормозлаш коэффициентининг ҳароратга ҳамда ингибиторларни қўллашда турли концентрациялардаги оптимал шароитлари аниқланган;

металлар коррозиясида электрокимёвий, гравиметрик усулларда турли азот тутган органик бирикмалар ҳамда фосфор кислотаси асосидаги аддуктлар ва олигомерларни ингибирланган системаларда адсорбцияланиш мувозанат константаси ва электродларнинг тўла қопланиш даражалари аниқланган;

синтез қилиб олинган олигомерларнинг пўлат сиртида турли муҳитларда бошланғич моддадан таркиби ва структурасидан фарқ қиладиган ҳимоя қаватлар ҳосил қилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Таркибида азот, фосфор тутган олигомерлар металларни коррозиядан сақлашда ингибиторлар сифатида қўлланилганда олинган илмий натижалар асосида:

олигомер бирикмалар ва уларни композициялари  «Навоийазот» АЖда амалиётга татбиқ этилди («Навоийазот» АЖнинг 2016 йил 10 июндаги №02/3966-сон маълумотномаси). Бунда фосфор тутган бирикмалар ингибитор сифатида айланма иситиш системаларида пўлатнинг ҳимоя қатламини таъминлаб, коррозиядан сақлаш имконини берган;

ингибиторларни синтез қилиш, турли муҳитларда самарадорлигини аниқлаш устида олиб борилган илмий тадқиқотлардан ЁФ-7-1 рақамли «Маҳаллий хомашё асосида металлар коррозияси ингибиторларининг янги авлоди» (ЎзМУ, 2014–2015 йй.) илмий  лойиҳасида олигомер ингибиторлар олишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 21 октябрдаги ФТК-0313/703-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида металларни хизмат муддатини узайтирувчи ингибиторлар яратилган.