OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юнусов Ҳайдар Эргашовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 noy 2016

Юнусов Ҳайдар Эргашовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юнусов Ҳайдар Эргашовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Целлюлоза ва унинг ҳосиласи асосида нанотузулишли кумуш тутган бактерицид препаратларнинг олиниши, хоссалари ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш», 02.00.05–Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси; 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA № 0002378/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т279.

Илмий маслаҳатчи: Саримсаков Абдушкур Абдухалилович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.

Расмий оппонентлар: Негматов Сайибжон Содиқович, техника фанлари доктори, профессор, академик;Рахмонбердиев Гаппар, кимё фанлари доктори, профессор; Каримов Аминжон, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Биоорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: полимер таркибли кумуш тутган бактерицид препаратлар ва тиббий материалларнинг олиниши, тузилиши, физик-кимёвий, тиббий-биологик хоссаларини аниқлаш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ултрабинафша нурлар таъсирида натрий-карбоксиметилцеллюлоза эритмасида кумуш ионларининг қайтарилиш шароитлари ва полимер матрицасида кумуш нанозарраларининг шаклланиш механизми аниқланган;

кумуш катионларининг фотокимёвий қайтарилиши туфайли турли шакл ва ўлчамга эга бўлган кумуш нанозарралари шаклланишида карбоксиметилцеллюлоза полианионларининг барқарорлаштириш самарадорлиги аниқланган;

илк бор натрий-карбоксиметилцеллюлозадаги карбоксилат анионлари кумуш катионлари учун қопқон вазифасини ўтаб, кумуш ионлари фотокимёвий қайтарилганда Мотт-Герни назариясига биноан, «нанореактор» вазифасини бажариши кўрсатилган;

илк бор барқарорлаштирилган кумуш нанозарралари тутган карбоксиметилцеллюлоза эритмалари, гидрогеллари, плёнкалари ва пахта толаси асосидаги материаллар олинган ва уларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий ҳамда тиббий-биологик хоссалари аниқланган;

илк бор кумуш нанозарралари тутган карбоксиметилцеллюлоза эритмалари, гидрогеллари, плёнкалари ва пахта толаси асосидаги материаллар бактерицид фаоллиги билан турли шакл ва ўлчамдаги кумуш нанозарралари орасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

илк бор барқарорлаштирилган кумуш нанозарралари тутган карбоксиметилцеллюлоза эритмалари, гидрогеллари, плёнкалари ва пахта толаси асосидаги материалларининг дезинфекцияловчи, бактерицид, замбуруғга қарши фаоллиги тиббий-биологик синовлар орқали аниқланган;

барқарорлаштирилган кумуш нанозарралари тутган, бактерицид хоссали карбоксиметилцеллюлоза эритмалари, гидрогеллари, плёнкалари ва пахта толаси асосидаги перепаратлар ва материалларни олиш технологиялари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Полимер таркибли оригинал бактерицид препаратлар ва материалларнинг янги шаклларини ҳамда ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Биопарчаланувчан кумуш нанозарралари тутган бактерицид препаратлар ва материаллар олиш усулларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти (18.07.2016 й. №IAP 05250) олинган. Натижада маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи экспортга мўлжалланган яра ва куйган яраларни даволовчи бактерицид хоссага эга биопарчаланувчан полимер таркибли препаратлар ва материалларнинг янги авлодларини олиш имкониятлари яратилди;

таркибида барқарорлаштирилган кумуш нанозарралари тутган полимер эритмаси асосида бактерицид хоссали ич кийимлар яратилди, уларнинг техник шартлари «Ўзстандарт» агентлигида (Ts05957837-24:2014, №112-001255/18.04.2014 ва Ts05957837-25:2014, №01-008603/27.05.2014) рўйхатга олинди;

кумуш нанозарралари асосида полимер таркибли «Полиардез» дезинфекцияловчи эритмаси, ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида (Ts05957837-27:2015, №112-002792/20.02.2015) рўйхатга олинди ва кумуш нанозарралари асосида полимер таркибли «Полиардез» дезинфекцияловчи эритмасини олиш бўйича технология регламент ва уни  қўллаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди;

«Silver technology» МЧЖ корхонасида лицензион шартнома асосида ер ости ва усти жамоат транспортлари, меҳмонхоналар ва жамоат иншоотларини дезинфекциялаш учун мўлжалланган, қуввати ойига 2,0–3,0 тонна бўлган полимер таркибли «Полиардез» дезинфекцияловчи эритмасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди («Ўзфармсаноат» ДАКнинг 2016 йил 11 августдаги МД-06/1465-сон маълумотномаси). Йилига 36 тонна полимер таркибли «Полиардез» дезинфекцияловчи эритмасини ишлаб чиқаришдан ҳисобланган иқтисодий самара 684 миллион сўмни ташкил этди.