OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Аронбаев Сергей Дмитриевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 noy 2016

Аронбаев Сергей Дмитриевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Аронбаев Сергей Дмитриевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экотоксикантларни сорбцион концентрлаш ва аниқлашда пиво олишда қўлланиладиган ачитқи ҳужайраси девори асосида олинадиган биосорбентлар», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувохнома, LA№0000225/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.К43.

Илмий маслаҳатчи: Насимов Абдулла Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.К.01.02.

Расмий оппонентлар: Шабилалов Азод Ахмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Бабаев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори; Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Saccharomyces cerevisiae ачитқи ҳужайра девори биомассасидан олинадиган биосорбентлар ёрдамида табиий шароитда оғир металлар ионлари, радионуклидлар ва бошқа экотоксикантларнинг кичик миқдорларини концентрлаш ҳамда сувли муҳитда оғир металларни аниқлаш усулларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Saccharomyces cerevisiae ачитқи ҳужайра девори асосида олинган сорбентлардан оғир металлар гуруҳлари, радионуклидлар ва токсинларни аналитик мақсадларда концентрлаш учун қўлланилган;

сорбентлар ёрдамида дастлабки биосорбцион концентрлашдан фойдаланиб, уларнинг РЭМ ва ундан кичик миқдорларини сувли муҳитда инверсион-вольтамперометрия аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

илк бор тажриба ёрдамида ачитқи ҳужайра деворлари биополимерларининг функционал гуруҳларини оғир металлар ионларини ўзига хос ва ўзига хос бўлмаган боғланишларига қўшган ҳиссаси аниқланган;

биосорбентларнинг миқдорий десорбцияси ва регенерациясини амалга ошириш «эритма-биосорбент» гетероген системасида ион алмашинув жараёнининг сольватацион-координацион механизми аниқланган;

илк бор комплекс ҳосил қилувчи металл ионининг нисбий электроманфийлиги сорбентнинг бирламчи сорбцион қобилиятини таққослаш учун муҳим кўрсаткич эканлиги кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ачитқи ҳужайраси девори асосида олинадиган биосорбентлар ёрдамида табиий шароитда оғир металлар ионлари, радионуклидлар ва бошқа экотоксикантларнинг кичик миқдорларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кадмий, қўрғошин ва мис ионларини гуруҳлаб инверсион-вольтамперометрик усулида дастлабки биосорбцияли концентрлаш ёрдамида аниқлаш усули Навоий тоғ-металлургия комбинатида жорий этилган. («НТМК» АЖнинг 2016 йил 13 октябрдаги 01-01-07/10960-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган усулнинг сезгирлиги ионларни топиш аниқлиги сақлаб қолинган ҳолда 1–2 тартибга (аниқлашда хато < 10%) ошириш имконини берган.

ачитқи ҳужайраси девори асосида биосорбент олиш технологияси Ўзбекистон-Чехия қўшма корхонасининг «Pulsar-Group Brewer» МЧЖга жорий этилган. («Pulsar-Group Brewery» МЧЖнинг 2016 йил 22 мартдаги 92-сон маълумотномаси). Синтез қилинган биосорбентларни қўллаш орқали оқава сувлардан оғир металлар концентрациясини бошланғич миқдорига нисбатан 2,5 марта камайтиришга эришилди;

оғир металлар ионларининг биосорбциясида иштирок этган функционал группаларини аниқлашда физикавий ва физика-кимёвий усулларда таҳлил қилиш тадқиқотлар натижаси ҳамда натив биосорбент олиш технологияси ва унга магнитбошқарувчи хусусият бериш модификацияси амалга ошириш тадқиқотлар натижаси Исроил-Канада медицина тадқиқотлари институтининг илмий лойиҳаларида (0394567 ва 034582) фойдаланилган (2016 йил 2 cентябрдаги 514789239-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқотлар натижасида янги микроорганизм штаммлари ва иммунодиагностикум яратиш имконини берган.