OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимов Шерқул Шерғозиевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 noy 2016

Хакимов Шерқул Шерғозиевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хакимов Шерқул Шерғозиевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш жараёни самарали технологиясини ва тозалагичлар ишчи қисмларининг рационал конструкциясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.T191.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, 14.07.2016.Т.06.01.

Илмий маслаҳатчи: Турсунов Ҳамидулла Қўчқорович, техника фанлари доктори.

Расмий оппонентлар: Муродов Рустам Муродович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «SIFAT» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:пахта хомашёсини майда ва йирик ифлосликлардан тозалашнинг юқори иш унумдорлигидаги самарали технологиясини, тозалагичларнинг янги ресурстежамкор ишчи қисмларини ҳамда кетма-кет технологияли тозалагич асосида тозалаш оқимини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта хомашёсини йирик ифлосликлардан тозаловчи кетма-кет технологияли тозалагич яратилган;

пахта хомашёси таркибидаги майда ифлосликларни тозаловчи узун қозиқли барабан яратилган ҳамда унинг технологик кўрсаткичлари аниқланган;

аррали барабан юзасидан пахта хомашёсини ажратувчи, йўналтирувчи барабан ва илдирувчи мослама яратилган;

янги тозалагичнинг ейилувчанлиги кам ишчи қисмларининг асосий технологик кўрсаткичлари аниқланган;

чигитли пахта хомашёсини майда ва йирик ифлосликлардан тозаловчи самарали тозалаш оқими яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пахта тозалаш корхоналарида пахта хомашёсини тозалаш технологиясини яратиш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш технологик жараёнидаги қурилмаларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бешта ихтирога патенти олинган: («Пахта хомашёсини тозалагич», №IAP 03994-2009 й., №IAP 04054-2009 й.; «Пахта хомашёсини қуритиш ва тозалаш агрегати», №IAP 03829-2008 й; «Пахта хомашёси таркибидаги оғир аралашмаларни ушлагич», №IАР 04231-2010 й.). Бу пахта хомашёсини ифлосликлардан самарали тозалаш ускуналарини ишлаб чиқиш имконини яратган;

пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалагич ишчи қисмига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг  ихтирога патенти олинган: («Пахта хомашёсини тозалаш ва титиш барабани», №IAP 03913-2009 й.). Бу пахта хомашёсини майда ифлосликлардан самарали тозалаш имконини берган;

ишлаб чиқилган янги пахта тозалаш ускуна ва технологиялари «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси корхоналарида, жумладан «Сайхунобод пахта тозалаш» ОАЖда, «Шеробод пахта тозалаш» АЖда жорий этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2016 йил 18 июндаги МА-Э/791-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий этилиши тозалаш ускуналарининг ишончли ишлашини, пахта толаси ассортиментининг бир синф юқорига ўтишини ва ишлаб чиқариш харажатлари 15–20 фоизга камайишини таъминлайди.