OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усманкулов Алишер Кадиркуловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 noy 2016

Усманкулов Алишер Кадиркуловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усманкулов Алишер Кадиркуловичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иссиқлик-намлик алмашув жараёнларини тезлаштириш асосида юқори иш унумли пахтани қуритиш ускунаси ва технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т350.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, 14.07.2016.Т.06.01.

Илмий маслаҳатчи: Парпиев Азимжон, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Ахмадхўжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Хайриддин Кадирович, техника фанлари доктори; Сидиков Исамидин Хакимович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «SIFAT» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик-намлик алмашув жараёнларини жадаллаштириш асосида пахтани юқори иш унумли қуритиш ускунаси ва технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ички мосламалар конструкцияси такомиллаштирилган, янги юқори иш унумли пахта қуритиш барабани ва технологияси яратилган;

пахта, тола, тукли ва туксиз чигитларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқлик сиғимини намлик, ҳажмий зичлик ва қуритиш температурасига қараб ўзгаришини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;

тола массаси ва чигит ядросида иссиқлик, намликни фазовий ва вақтли тақсимланишининг турли қонуниятлари асосида пахта толаси ва чигитини қуриш бир текислигини таъминловчи қуритиш режими ишлаб чиқилган;

иссиқлик тарқалиши назарияси асосида муҳитни кўп компонентлилигини ҳисобга олувчи нам пахтани самарали (келтирилган) иссиқлик ўтказувчанлигини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;

қуритиш вақтида чигит ядроси ва қобиғи ҳажмининг ўзгариши, ҳаво қатлами ҳосил бўлиши, уларга пахтанинг бошланғич намлигини таъсир даражаси аниқланган;

ҳаво температураси ва пахта компонентларининг намлиги ҳамда температурасининг ўзгаришини аниқлаб берувчи қонуниятлар асосида қуритиш барабанини узунлигидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иссиқлик-масса алмашув жараёнларини жадаллаштириш асосида юқори иш унумли қуритиш ускунаси ва технологиясини яратиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

ички мосламалари конструкцияси такомиллаштирилган пахта қуритиш барабанини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Чигитли пахта қуритиш барабани-1», №IAP03063–2006 й.). Натижада пахтани барабан юзаси, узунлиги бўйича бир текис титилган ҳолда тақсимланиш имконияти яратилган;

юқори иш унумли пахта қуритиш барабанини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Чигитли пахта қуритиш барабани-2», №IAP 03064–2006 й.). Натижада пахта ва ҳаво билан конвектив иссиқлик-намлик алмашув жараёнини жадаллаштириш имконини берган;

юқори иш унумли қуритиш ускунаси ва технологияси «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси корхоналарида, жумладан Пайтуғ пахта тозалаш корхонаси ва Чинобод пахта тозалаш корхоналарида таклиф этилган технологик регламент асосида жорий қилинган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2016 йил  24 октябрдаги МА-02/1380-сон маълумотномаси).Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий этилиши қуритгичда намлик олишни ўртача (нисбий) 64,2 фоизга ошишини ва толада нуқсонли аралашмалар миқдорининг 0,5 фоизга камайишини таъминлайди.