OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мадартов Бахром Кувандиковичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 iyun 2016

Мадартов Бахром Кувандиковичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мадартов Бахром Кувандиковичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг генетик келиб чиқиши узоқ бўлган дурагайлар асосида сув танқислигига чидамли селекцион ашёлар яратиш», 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома: LA №0003691/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx112.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ким Роберт Григорьевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx.22.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нариманов Абдужалил Абдусамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ризаева Сафия Мамедовна биология фанлари доктори, профессор; Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб ёввойи ва ярим ёввойи намуналарини (ssp.yucatanense, ssp.punctatum, ssp.morilli, ssp.richmondi, ssp.marie-galante) Америка навлари ва маҳаллий навлар селекциясида F1-F2-F3 ва F10 ўсимликларида сув танқислиги ва шўрланган ерларга бардошли тизма ҳамда навларни яратишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор маҳаллий ва хорижий селекция ва генетика амалиётида ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб Мексикадан келтирилган ёввойи ssp.yucatanense ва яримёввойи ssp.punctatum, spp.mоrilli, spp.richmondi, spp.marie-galante намуналари, Америкадан келтирилган Acala-1517-70, Deltapine-16, Paumaster-266, 0226, Shorcat, Selection-compositae навлари ҳамда маҳаллий С-6524, С-9070, Наманган-77, Тошкент-1, Ф-149, Ф-108 тизма ва навлар, сув танқислигига бардошли, қимматли хўжалик белгилариги эга бўлган янги навлар яратилган;

сув танқислигига бардошли, вертицеллез вилтнинг иккинчи рассасига чидамли, тола чиқими юқори бўлган янги донорлар яратилган;

ёввойи ва яримёввойи намуналарни навлар билан ўзаро чатиштириш натижасида ва мураккаб полиморф дурагайлашда 4-8 ота-она шакллар иштирок этган 2-4 турли шакллар пайдо бўлган, толаси IV- ва ундан юқори типга эга бўлган манбалар яратилган;

сув танқислиги шароитида (0-1-0) суғоришда генетик жиҳатдан бардошли, барча ижобий кўрсаткичлар мужассамлашган дурагайларни танлаш хусусиятига эга эканлиги назарий жиҳатдан исботланган;

ирсийланишнинг генетик қонуниятлари ва дурагайларда белгиларининг ўзгарувчанлиги, янги интрогрессив тизмалар иштирокида қимматли хўжалик белгилари сув танқис бўлган шароитида яратилган;

доминант ва юқори доминантларнинг сув танқислигига чидамлилик даражаси, тезпишарлиги, битта кўсакдаги пахта вазни, тола чиқими ва сифат кўрсаткичлари яратилган тизма ва навларда белгиланган.

Илк бор сув танқислигига бардошли, турли агроиқлим шароитида етиштиришга хос юқори кўрсаткичларга эга бўлган тезпишар, тола чиқими сифати жаҳон талабларига мос келадиган нав яратишга эришилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мексикадан келтирилган ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб ёввойи ҳамда яримёввойи намуналарини Америкадан келтирилган ва маҳаллий навлар билан сув танқис бўлган шароитда ўзаро чатиштириш натижасида яратилган С-5708, С-5709 ва С-5710 навлари республиканинг турли минтақаларда синовдан ўтган ва 2013-2015 йилларда Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятларида 400 гектар майдонга жорий этилган. (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг  2016 йил 22 январдаги 02/37-95-сон маълумотномаси).

С-5706  ва С-5707 ғўза навлари  2016 йилдан Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясида грунт назоратдан ўтган нав синаш участкалари синовига қабул қилинган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 27.06.2016 йилдаги 53/4-239-сон маълумотномаси).