OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турдалиева Дилфуза Солохидиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 may 2019

Турдалиева Дилфуза Солохидиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турдалиева Дилфуза Солохидиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек халқ мақолларининг лингвопоэтик хусусиятлари”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган  рақам: В2018.1.PhD/Fil417.

Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.

Расмий оппонентлар: Анвар Омонтурдиев, филология фанлари доктори, профессор;  Маъруф Йўлдошев, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.  

Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга  молик.

II.Тадқиқот мақсадиўзбек халқ мақолларининг паремиологик тизимдаги хусусиятларини бадиий нутқ сифати нуқтаи назаридан баҳолаш ҳамда уларнинг лингвопоэтик имкониятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек халқ мақолларининг қаҳрамонлар нутқини индивидуаллаштириш воситаси экани, адиб бадиий ниятининг мукаммал ифодаланишини таъминлаши очиб берилган.

бадиий матнда халқ мақолларининг вариантлашуви, уларни одатий ва ғайриодатий мазмунда қўллаш орқали бадиий тасвир халқчиллигини таъминлаши асосланган;

бадиий матнда халқ мақолларининг бадиий санъат ҳосил қилиши ва уларнинг бадиий тасвир воситалари сифатидаги таъсир этиш ўринлари далилланган;

бадиий матнда халқ мақолларини қайта яратиш орқали борлиқни образли англаш ва идрок этиш хусусиятининг кучайиши асосланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек халқ мақолларининг лингвопоэтик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида: 

халқ мақолларининг тил тизимида тутган ўрни ҳамда ўзбек тили лисоний имкониятларининг бадиий воқеланиш омиллари билан боғлиқ илмий натижаларидан Ф1-ФА-2012-1-8 рақамли “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масаласи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 февралдаги 89-03-628-сон маълумотномаси).  Илмий натижалар асосида ўзбек халқ мақолларини тавсифлаш ва уларни таянч матнлар базасига киритишга доир назарий қарашларни мукаммаллаштиришга эришилган;

лисоний имкониятларнинг бадиий воқеланиши лингвистик ва методологик аспектда асосланиши билан назарий хулосаларидан А-1-39 рақамли “Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий  лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 февралдаги 89-03-628-сон маълумотномаси).  Тадқиқот натижаларидан мақолларнинг нутқ психологик тавсифидаги ўрни масалаларини ёритишга хизмат қилган;

ўзбек тилшунослигида бадиий матнда мақолларнинг турланиши, лисоний имконият ва бадиий санъатнинг муносабати далилланиши  натижаларидан БА-1-023 рақамли “Бадиий санъат асарлари талқини ва унда маданий нутқ ролини кучайтириш асосида ёшлар дунёқарашига миллий ментал омилларни сингдириш” мавзусидаги лойиҳада “Лингвопоэтика атамаларининг қисқача изоҳли луғати”ни яратишда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 февралдаги 89-03-628-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш  асосида тил инсон тафаккур фаолиятининг механизми ва қуроли эканли, унинг табиати ва маънавий дунёсининг таркибий қисми сифатида қаралиши ҳақидаги ўринларнинг мукаммаллашишига эришилган.