OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Файзиев Шохруд Фармоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 may 2019

Файзиев Шохруд Фармоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Файзиев Шохруд Фармоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суриштирув органлари фаолиятини модернизациялаш», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Yu97.

Илмий маслаҳатчи: Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01.

Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна, юридик фанлар доктори, доцент; Йўлдош Рахимов, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суриштирув органлари фаолиятини модернизациялашнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суриштирувни амалга оширишда жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларининг қўлланилиши; суриштирувчининг топшириқларини бажариш; суриштирувнинг бошланиши ва суриштирув юритиш муддати; суриштирувнинг суриштирувчилар гуруҳи томонидан амалга оширилиши ҳамда тергов ҳаракатларининг бир неча суриштирувчилар томонидан бажарилиши; суриштирувни тўхтатиш ва суриштирувни тамомлаш турлари; айблов далолатномаси ҳамда суриштирувчининг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш каби масалаларни белгилаш асослаб берилган;

суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига киритиш ҳамда жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар ваколатларини мустаҳкамлаш асослантирилган;

далилларни экспертлар томонидан қабул қилиб олиш, сақлаш ва расмийлаштириш тартибининг жорий қилиниши экспертиза тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилиши таклиф этилган;

“тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини”, “солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга”, “тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини” сўзларини Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига киритиш амалиётда қонунчиликни тўғри қўллашга хизмат қилиши асослантирилган;

суриштирувчи ва терговчи ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда соддалаштирилган иш юритиш тартибини жорий қилиш суриштирувни ўз вақтида ўтказишга хизмат қилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суриштирув органлари фаолиятини модернизациялаш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 3811-38117-моддаларини қамраб олган “Суриштирувнинг умумий шартлари” номли 461-бобни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 18 апрелдаги 06-18/375-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши судга қадар иш юритиш босқичида давлат бюджетининг иқтисод қилишга, жиноятларни тез ва тўла очишга, жиноят-процессуал муддатларнинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашга хизмат қилган;

суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 381, 391, 392-моддалар ва 461-бобга ўзгартиш ва қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг 2017 йил 18 апрелдаги 06-18/375-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида суриштирув ва терговга қадар текширув органлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;

суриштирув, суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ва терговчининг ваколатларига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 36, 38, 39-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2016 йил 2 майдаги 06/1-05/624-вх-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 24 февралдаги 06-18/183-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар суриштирув, суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ва терговчининг ваколатларини кенгайтиришга хизмат қилган;

далилларни экспертлар томонидан қабул қилиб олиш, сақлаш ва расмийлаштиришга доир таклифлар 2015 йил 3 августда тасдиқланган «Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ашёвий далиллардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш ва сақлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 3, 26, 27-бандларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова экспертиза марказининг 2015 йил 25 ноябрдаги  29-1296-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланилиши суриштирув босқичида экспертиза тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

суриштирувчи ва терговчи ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар Ички ишлар вазирлиги Тергов бош бошқармаси томонидан идоравий-норматив ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов бош бошқармасининг 2016 йил 7 январдаги 18/72-сон маълумотномаси). Бу суриштирув вақтида тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.