OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шарафутдинова Лейла Полатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 may 2019

Шарафутдинова Лейла Полатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шарафутдинова Лейла Полатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шимолий Устюрт юра даври ётқизиқларининг литологик-фациал хусусиятлари ҳамда нефтгазлилик истиқболлари», 04.00.07–Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/GM50.

Илмий раҳбар: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети, Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01.

Расмий оппонентлар: Хусанов Султанбой Тўхтаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Зорина Ольга Алексеевна, геология-минералогия фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шимолий Устюрт юра ётқизиқлари чўкиндиларининг тўпланиш фациал-палеогеографик шароитларини тиклаш, уларнинг моддий комплекс таркибини ҳамда литологик тутқичларнинг тарқалиш қонуниятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шимoлий Устюртдaги юрa ётқизиқларининг литoлогик-стрaтигрaфик вa минерaлoгик-петрoгрaфик мoдели геoфизик мaтериaллaрни ишoнчли тaлқин қилишдa фойдаланиш учун аниқланган;

ҳудудда юра терриген жинслариини ажратиш, ўзаро таққослаш ҳамда фациал тегишлилигини аниқлаш учун уларнинг генетик типизацияси ва минерал ассоциациялари ишлаб чиқилган;

илк бор шимoлий Устюрт юра терриген жинсларини  Рухин ва Пассеги генетик диаграммалари усули бўйича, минералогик таркибини, структура-текстура белгиларини ҳамда Муромцев усули бўйича каротаж эгри чизиқларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда комплекс аниқлаш асосида фациал келиб чиқиши тикланган; 

шимoлий Устюрт юрa ётқизиқларининг чўкинди тўпланиш шароитларини, нефть ва газ конларини регионал башоратлаш учун фациал-палеогеографик бирликларни ажратиш билан биргаликда, босқичма-босқич алмашиниш қонуниятлари аниқланган;

шимoлий Устюрт юрa ётқизиқларида тарқалган тутқичлар тарқалиш зоналарининг чегаралари фациал-палеогеографик реконструкциялар асосида литологик тутқичларнинг шаклланиш шароитларини юзага келтирувчи омиллар ёрдамида исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шимолий Устюрт юра ётқизиқлари литологик-фациал хусусиятларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Косбулоқ букилмаси, Оқтумшуқ бурмалар тизими ва Жанубий Оролбўйи ҳудудида литологик турдаги тутқичларни топиш учун истиқболли майдонларни аниқлаш бўйича тавсиянома «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги 02-14/1-сон маълумотномаси). Натижада литологик турдаги тутқичларни аниқлашда геологик-қидирув ишларининг самарали йўналишларини асослаб бериш имконини берган;

Аторбой мульдаси ҳудудида «эрозия палеоводийлари»ни трассалаш мақсадида геофизик маълумотларни қайта талқин этиш бўйича тавсиянома «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги 02-14/1-сон маълумотномаси). Натижада «эрозия палеоводийлари» билан боғлиқ литологик тутқичлар контурларини аниқлаш имконини берган; 

«Нефть ва газ коллектор жинсларини физик ва петрографик усуллар билан аниқлаш бўйича услубий қўлланма» бошқарув ҳужжати (RH 39.0-148:2015) «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги 02-14/1-сон маълумотномаси). Натижада коллектор жинсларини физик ва петрографик усуллар билан тадқиқ қилиш сифатини яхшилаш имконини берган.