OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Моянов Иқласбай Жиенбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Моянов Иқласбай Жиенбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Моянов Иқласбай Жиенбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг хусусиятлари», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.3.PhD/Ped304.

Илмий раҳбар:Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02

Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеўмуратович, педагогика фанлари доктори, доцент; Палуаниязов Пахратдин Қудайбергенович тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва  тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга таъсир этувчи (ижтимоий, педагогик, психологик) омиллар таркиби, шунингдек, методик тамойилларининг таркибий компонентлари (халқчиллик, индивидуаллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, кўргазмалилик) мазмунини аниқлаштириш асосида тарихий тажрибалар интеграциялаб такомиллаштирилган;

ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга қаратилган педагогик (мотивацион, психологик, мусиқий топшириқлар, ижодий иш, коммуникатив фаолият) тизим қорақалпоқ халқ бахшичилик (жировчилик, бахшичилик ва қиссахонлик) санъатини ривожлантириш тенденцияларига устуворлик бериш асосида аксиологик қоидалар етакчилигида аниқлаштирилган;

ўқув мавзулари таркибини аниқлаш технологияси ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришда умумий ўрта таълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагогик ҳамкорлик фаолияти мониторинги (ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив, мослашувчанлик) кўрсаткичларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;

мусиқа санъати орқали ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари жиров ва бахшиларнинг миллий меросини ўрганиш бўйича синфдан ва мактабдан ташқари индивидуал таълим дастури мазмунининг (ўқув дастури, малакавий талаблар, қизиқишлар диагностикаси) мантиқий занжирнинг изчиллиги, узлуксизлиги, тугалланганлиги каби мезонлар, функционал (мотивацион, индивидуал, ахборотли, дидактик, фаолиятли) омиллар асосида оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг методик тамойилларини амалга ошириш, миллий мусиқа (жировчилик, бахшичилик ва қиссахонлик) санъатини ривожлантиришга оид таклифлар умумий ўрта таълим мактабларининг “Мусиқа маданияти” фани учун тасдиқланган малака талаблари мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 22 апрелдаги, 01-01/01-1941-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларнинг миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ижодий маҳоратини ошириш, миллий мусиқа сирларини англаш малакаларини ривожлантиришга эришилган;

умумий ўрта таълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагогик ҳамкорлиги, фаолияти мониторинг кўрсаткичларига оид таклиф ва тавсиялардан «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорда белгиланган миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш вазифалари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 2-03/697-сон маълумотномаси). Натижада, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш ва ушбу санъат турини кенгайтиришда самарадорликка эришилган;

қорақалпоқ миллий ижрочилиги санъати асосида ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари, жиров ва бахшиларнинг миллий меросини ўрганиш бўйича синфдан ва мактабдан ташқари индивидуал таълим дастури, хусусиятлари ҳамда истиқболларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан И1-ХТ-0-17222 рақамли «Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшлар онгига сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш» мавзусидаги амалий лойиҳани (2013–2014 йй.) бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2019 йил 25 январдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини мусиқий таълим-тарбия асосида шакллантиришда халқ педагогикаси ва замонавий таълим-тарбия мазмунини уйғунлаштириш имконияти яратилган ва интерфаол технологиялардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;

ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришда қорақалпоқ халқ бахшичилик санъатини ривожлантириш тенденциялари, муаммоларига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон Қарори билан тасдиқланган “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ижросига қаратилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги чора-тадбирлар режасида  кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 2-03/697-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа санъати орқали ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари, жиров ва бахшиларнинг миллий меросини ўрганиш бўйича синфдан ва мактабдан ташқари индивидуал таълим дастури мазмунини бойитишга қаратилган тарбиявий ишларнинг самарадорлиги ошган.