OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Худайбергенов Абиджон Адиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Худайбергенов Абиджон Адиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Худайбергенов Абиджон Адиловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида миллий давлатчилик суверенитетини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1. PhD/Fal175.

Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқдавлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида мамлакатлар миллий давлатчилик суверенитетига қаратилган таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш ва уларнинг ижтимоий-фалсафий тавсифини амалга оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

глобаллашув шароитида Ўзбекистон миллий давлат суверенитетига деструктив, дезинтеграцион таҳдидлар юзага келишининг тарихий-ҳудудий, эндемик омиллари аниқланган ва уларнинг ижтимоий муносабатларга таъсири очиб берилган;

миллий давлатчилик суверенитетини емирилишига олиб келаётган глобал, минтақавий, ҳудудий таҳдидларнинг ягона асосга эга эканлиги ҳамда уларнинг марказдан қочиш, миллий идентликни йўқ қилиш каби ижтимоий хусусиятлари аниқланган;

глобаллашув шароитида миллий давлатчилик суверенитетига нисбатан космополитизм, миллий нигилизм, эгоцентризм каби таҳдидлар аниқланган ва уларни бартараф этишнинг илмий-назарий, таълимий-маърифий, праксиологик асослари далилланган;

миллий давлатчилик суверенитетини мустаҳкамлашда ижтимоий тизим барқарорлигини таъминловчи тамойилларнинг (ижтимоий фаоллик, ватанпарварлик, миллий консенсус) функционал роли кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Глобаллашув шароитида миллий давлатчилик суверенитетини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:

глобаллашув шароитида Ўзбекистон миллий давлат суверенитетига деструктив, дезинтеграцион таҳдидлар юзага келишининг тарихий-ҳудудий, эндемик омиллари ва уларнинг ижтимоий муносабатларга таъсирига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг «Миллий ғоя ва мафкуравий тадқиқотларни ташкил қилиш» бўлимида А1-071 рақамли «Мураккаб ва таҳликали замоннинг маънавий таҳдидларига қарши мафкуравий кураш воситалари комплексини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» мавзусидаги давлат грантини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 6 декабрдаги 1275-18-сон маълумотномаси). Натижада глобаллашув таъсирида тобора кучайиб бораётган терроризм, экстремизм, наркотрафик, одам савдоси, «оммавий маданият»нинг зарарли оқибатларига оид маълумотларнинг бойитилишига эришилган;

тадқиқотнинг миллий давлатчилик суверенитетини емирилишига олиб келаётган глобал, минтақавий, ҳудудий таҳдидларнинг ягона асосга эга эканлиги, ҳамда уларнинг марказдан қочиш, миллий идентликни йўқ қилиш каби ижтимоий хусусиятларига оид ғояларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маънавий – маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳаррияти томонидан тайёрланган «Бедорлик», «Таълим ва тараққиёт», «Ҳамроҳ» радиоэшиттиришининг 2018 йилдаги сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 10 декабрдаги  O‘z/R-1-220-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот ишидан фойдаланиб тайёрланган радиоэшиттириш ва дастурлар тингловчиларда ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш, жамият ва давлат олдидаги ижтимоий масъулиятни кучайтириш, миллий-маънавий қадриятларни тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этган;

глобаллашув шароитида миллий давлатчилик суверенитетига нисбатан космополитизм, миллий нигилизм, эгоцентризм каби таҳдидлар ва уларни бартараф этишнинг илмий-назарий, таълимий-маърифий, праксиологик асосларига доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг мафкура йўналишида инновацион ёндашув, янгича ғоя, янги қарашлар ва янги изланишларини ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон халқ демократик партиясининг 2018 йил 6 декабрдаги 6-8/118-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалардан келиб чиққан хулосалар, таклиф ва тавсиялар халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари ва сиёсий партия ходимларининг ўқувини оширишда назарий ва амалий материал сифатида хизмат қилган;

миллий давлатчилик суверенитетини мустаҳкамлашда ижтимоий тизим барқарорлигини таъминловчи тамойилларнинг (ижтимоий фаоллик, ватанпарварлик, миллий консенсус) функционал ролини оширишга доир таклифлар “Ўзбекистон мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари: ижтимоий, иқтисодий ва маданий омиллар” номли ПЗ-20170928749 илмий грант доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 06-15/926-сон маълумотномаси). Билдирилган хулоса ва таклифлар илмий тадқиқотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.