OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Музаффаров Фируз Давроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Музаффаров Фируз Давроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Музаффаров Фируз Давроновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғаззолийнинг инсон ҳақидаги таълимотининг илмий-фалсафий асослари», 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fal33.

Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Шодиев Рустам Тоҳирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Зоҳидов Абдуқодир, фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғаззолийнингинсон ҳақидаги таълимотини янги манбалар ва замонавий ёндашувлар асосида тадқиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ғаззолийнинг инсон камолоти ҳақидаги «комил инсон», «улуғ инсон», «фозил инсон» ҳақидаги қарашлари ва «муроқаба», «шикаста-нафслик», «пок қалб» ва «фаҳм-идрок» каби комил инсоннинг сифатлари ҳозирги давр ёшлар тарбиясига таъсири кўрсатиб берилган;

Ғаззолийнинг инсон билиш фаолияти ҳақидаги таълимоти ақл, ҳис-туйғу, рационал тафаккур, илмни эгаллаш ва унга амал қилиш каби тушунчалар орқали очиб берилган;

Ғаззолийнинг «Иҳёу улуми-д-дин» асаридаги маънавий-руҳоний, диний-ирфоний  қарашлари «оммавий маданият» ва турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда мустаҳкам иммунитетни шакллантириши асосланган;

Ғаззолий асарларидаги ҳурфикрлиликка, илмли бўлишга чорловчи ғоя ва фалсафий қарашлари диний ақидапарастлик, экстремизм ғояларига қарши курашувчанлик хусусияти очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғаззолийнинг инсон ҳақидаги таълимотининг илмий-фалсафий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ёшларда миллий ўзликни англаш, ўз-ўзини билишни ўргатиш ва уларнинг баркамол бўлиб камол топишлари учун экспозицияларнинг экскурсия матнларини ва этикетларини янги маълумотлар билан бойитиш асосида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Арк ўлкашунослик музейида амалиётга татбиқ этилган (Маданият вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 01-11-08-5280-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот натижалари Бухоро давлат музей қўриқхона «Ҳужжатлар ва фонотека» фондини бойитган;

ёшларнинг илмий ва бадиий китобларни, шу жумладан электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ҳамда ахборот- коммуникация технологиялардан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш йўналиши доирасидаги тадбирларни кучайтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 6 ноябрдаги 0413/5755-сон маълумотномаси). Бу натижалар ёшларда миллий қадриятларимизга бўлган эътиборни янада кучайтиришга ва уларни бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган;

илмий-маърифий, фалсафий маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3721-сон  «Буюк алломалар адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини тарғиб этиш тўғриси»ги  Қарори ижроси бўйича мақсадли тайёрланган «Ғаззолий инсонга оид таълимотининг илмий-фалсафий асослари», «Муҳаммад Ғаззолийнинг тасаввуфий ахлоқ фалсафаси» номли рисола ва монографияларда, шунингдек, Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси қошида илк бор очилган «Тасаввуф» илмий мактабининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 23 ноябрдаги 6358-сон маълумотномаси). Натижада Ғаззолийнинг антропологик таълимоти ва унинг умумтасаввуфий моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, юксак гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий мероси, умумбашарий цивилизация ва маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улкан  ҳиссасига алоқадор шу вақтгача номаълум бўлган жиҳатларни тўлдиришга хизмат қилган; 

тадқиқот натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг «2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури»нинг VII боб «Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари» 55-банди «Буюк алломаларимиз машҳур асарларининг қисқача шарҳи ва мазмунини очиб берувчи Мобил илова яратиш ва ишга тушириш»да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 14 январдаги 02/09-31-19-сон маълумтномаси). Натижада ёшларда миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик туйғуларининг ривожланишида, огоҳлик, ҳушёрлик каби комил инсон мезонларини шакллантиришда ижобий таъсири эътироф этилган.