OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Комилов Рўзи Рабиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Комилов Рўзи Рабиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Комилов Рўзи Рабиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек миллати никоҳ маросимларининг генезиси ва эстетик эволюцияси», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Эстетика) (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fal124.

Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Баходир Эргашевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек никоҳ маросимларининг генезиси ва эстетик эволюциясини эстетик категориялари тизими асосида ўрганиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек никоҳ маросимларининг эволюция даврлари, унга таъсир ўтказган оилавий бирдамлик, бағрикенглик, совчилик каби ментал хусусиятлар ва репродуктив, этномаданий, эвдоманистик сингари этноэстетик белгилари илмий асосланган;

ўзбек никоҳ маросимларининг шахс ахлоқий-эстетик маданиятини ривожлантириши ахлоқий покизалик, фориғланиш, эстетиклик категориялари орқали очиб берилган;

никоҳ маросимларининг генезисида регламентловчи, бошқарувчи, коммуникатив, ижтимоий-императивлик, рекреативлик, ички гўзаллик каби имманент белгилар аниқланган;

ўзбек никоҳ маросимларининг жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантирувчи валеологик, фелицитологик, релаксация, бадиий композиция каби эстетиклаштирувчи функциялари кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек миллати оила ва никоҳ маросимларининг жамият ривожланишидаги ўрни, генезиси ва эстетик эволюцияси бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида:

ўзбек никоҳ маросимларининг диний-фалсафий, ахлоқий-эстетик моҳиятини ягона покланиш – фориғланиш категориясига мужассамлаштирадиган имманент белгилари ва эмпирик-социологик тадқиқотларининг далиллари, натижалари ва таклифларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси» Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2018 йил 25 июндаги 02-01-284-сон маълумотномаси). Мазкур йўналишдаги илмий хулоса ва амалий тавсияларнинг ушбу партия фаолиятида қўлланилиши улар томонидан ўтказилаётган оила ва никоҳ соҳасидаги маънавий-маданий тадбирлар салоҳиятининг кўтарилишига хизмат қилиб, янги қурилаётган оилаларнинг мустаҳкам бўлишига хизмат қилган;

ўзбек никоҳ маросимларининг фуқаролик жамияти институтларига горизонтал таъсири остида соғлом турмуш тарзи эстетикасининг ривожланиши, замонавий фан ва маданият ютуқлари билан перманент боғланиб, бир қатор эстетикалаштирувчи функцияларни бажариши борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маркизий Кенгашининг 2018 йил 23 ноябрдаги 04-13/6099-сон маълумотномаси). Мазкур йўналишдаги илмий хулосаларда кўтарилган концептул ғоялар ва умумлашмалар мамлакатимиз ёшларининг  Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлигини амалга оширишда жонбозлик кўрсатишга ва маълум даражада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтиришга олиб келган;

никоҳ ва никоҳ маросимлари тушунчаларининг умумэстетик моҳияти, ўзбек никоҳ маросимларининг эволюция даврлари, унга таъсир ўтказган ментал хусусиятлар, этноэстетик белгиларининг илмий асослари ҳақидаги хулоса ва тавсиялардан ёшларни оила ва никоҳга тайёрлашда «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг 2018 йил 20 ноябрдаги 836-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятида амалиётга жорий этилиши ёшлар онгида соғлом турмуш тарзи, оила ва никоҳ масалаларига доир тасаввур ва билимлар шаклланишига ҳамда уларнинг ролини оширишга хизмат қилган;

ўзбек никоҳ маросимларининг эволюция даврлари, унга таъсир ўтказган оилавий бирдамлик, бағрикенглик, совчилик каби ментал хусусиятлар ва никоҳ маросимларининг генезиси бўлган регламентловчи, бошқарувчи, коммуникатив, ижтимоий-императивлик, рекреативлик каби имманент белгиларининг жамиятдаги ўрни борасидаги натижалардан ва ёшларнинг маънавий оламини бойитишда Республика маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 5 мартдаги 02/011-257-19-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар ёшларни оила ва никоҳга нисбатан янгича билим ва ғояларининг ривожланишига ҳамда ёш никоҳдан ўтувчиларнинг камайишига хизмат қилган.