OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ғофуров Жасур Исақовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Ғофуров Жасур Исақовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ғофуров Жасур Исақовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари(ёзма ва археологик манбалар асосида)», 07.00.06–Археология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar358.

Илмий раҳбар: Пардаев Мухторқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Археологик тадқиқотлар институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Археологик тадқиқотлар институти, DSc.27.06.2017.Tar.45.01.

Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Аннаев Тўхташ Жўраевич, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Уструшонада илк ўрта аср қишлоқ маконлари моддий маданиятининг ривожланиш босқичлари, ҳунармандчилиги ва маънавий ҳаёт тарзи тарихига оид муаммоларни очиб бериш ва уни Марказий Осиё маданиятида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ меъморий қурилишида, асосан хом ғишт, пахса, жуда кам ҳолатда ёғоч ва тош материаллар ишлатилганлиги, қурилишлар давомида ҳар бир жойнинг локал хусусиятлари (тоғ, дара, жарлик, тепалик) иншоотлар лойиҳаси билан уйғунлаштирилганлиги  аниқланган;

илк ўрта аср қишлоқ қурилиши  меъморчилигида қишлоқ маконлари IV–VI асрларда иншоотларнинг марказидан ўтувчи “ўқ” коридор лойиҳаси, VII–VIII асрларда иншоотларнинг периметрлари бўйича айлана йўлак лойиҳаси асосида қурилганлиги аниқланган;

Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконларининг қурилиш лойиҳаси, услубий қурилиши ҳамда жойлашуви асосида қишлоқ турар жойлари мураккаб, оддий, қурама, бир ва икки қаватдан иборат 5 тоифага бўлиниши асослаб берилган;

илк ўрта асрларда Уструшона аҳолисининг маънавий ҳаётида қутисимон, хум остадонлар, қишлоқ уйларидаги махсус оилавий ибодат хоналари мисолида зардўштийлик, шохли қўчқор ҳайкалчалари, Қалъайи-Қаҳқаҳадаги икки гўдакни эмизаётган она бўри деворий суратлари орқали тотемизм муҳим ўрин эгаллагани асослаб берилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:

илк ўрта асрларда Уструшона қишлоқ маконларининг эволюцияси ва уларнинг Марказий Осиё маданиятида тутган ўрни тўғрисидаги маълумотлар Археологик тадқиқотлар институтида бажарилган «Марказий Ўзбекистоннинг антик ва ўрта асрлардаги шаҳар ва қишлоқ турмуш тарзи: меъморчилик, моддий, маънавий ҳаётдаги анъаналар ва ўзаро ҳамкорлик» мавзуидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 4 декабрдаги 3/1255-3174-сон маълумотномаси). Тадқиқотлар натижалари асосида аниқланган ёдгорликлар Жиззах ва Сирдарё вилоятлари археологик ёдгорликлари мажмуасига киритилган. Бунда ёдгорликларнинг жойлашуви ва сақланиши замонавий технологиялар ёрдамида харитага туширилиб, уларни давлат ҳимоясига олиш тавсия этилган. Натижада, Уструшонадаги янги археологик ёдгорликлар ҳисобга олинган ва ҳозирги кунда уларнинг сони ва географик жойлашувига аниқликлар киритилди;

Шимоли-ғарбий Уструшона қишлоқ маконларига оид моддий маданият намуналари (кулоллик буюмлари, меҳнат қуроллари, зеб-зийнат буюмлари, уй-рўзғор буюмлари) Жиззах вилоят ўлкашунослик музейи экспозициясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 15-октябрдаги 01-11-08-7927-сон маълумотномаси). Музей экспонатлари орасидан жой олган ушбу археологик артефактлар илк ўрта асрларда, Уструшонада яшаган аждодларимизнинг турмуш тарзи, хўжалиги, иқтисодий-маданий ҳаёти ҳақида музейга ташриф буюрувчиларга маълумотлар бермоқда.