OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Атакулова Наргизахон Алижоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Атакулова Наргизахон Алижоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Атакулова Наргизахон Алижоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш тизими», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped265.

Илмий раҳбар: Сафарова Рохатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.

Расмий оппонентлар: Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори; Раҳматова Хайрихон Аширалиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, ташкилий ва башоратловчи функциялари фикрлашнинг синергетик услубини (ўз-ўзини ривожлантириш, соғлом эътиқод) ва фалсафий-антропологик ёндашув тамойиллари (онтологик, диалогизм, креативлик) билан интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;

ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг интеллектуал ва ҳиссий-эмоционал компоненти вербал англаш асосида юзага келадиган нуқтаи назар, мулоҳазалар синтези сифатида баҳолаш объекти ва натижалари тарзида ёрқин намоён бўлиши асосланган;

ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг дидактик  тизими тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий фикрлаш билан алоқадорлигини таҳлил этиш, илмий далилларни эмпирик исботлаш, қатъий ишонч ва эътиқоднинг шахснинг мотивацион-иродавий хусусиятлари билан бевосита уйғунлигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш технологияси ихтирочиликка доир вазифаларни ҳал этиш назарияси (ТРИЗ педагогикаси) ва алгоритмининг (АРИЗ педагогикаси) креативликнинг шаклланишига тўсқинлик қилувчи контрсуггестив, тезаурус ва интеракцион омилларни бартараф этишга йўналтирилган коррекцион  компонентини модификациялаш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Таълим жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш тизими бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш функцияларининг синергетик тафаккур ва фалсафий-антропологик ёндашув билан алоқадорлигини аниқлаштиришга доир таклифлардан умумтаълим фанлари бўйича малака талабларига мувофиқ ўз-ўзини ривожлантириш таянч компетенциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 01-02-386-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар умумтаълим фанларидан янги авлод дарсликларини яратишда илмий далилларни тизимли структуралаштиришга хизмат қилган;

ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг интеллектуал ва ҳиссий-эмоционал компоненти вербал англаш асосида юзага келадиган нуқтаи назар, мулоҳазалар синтези сифатида намоён бўлиши ҳамда ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг дидактик  тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-1-31247 рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2012–2016 йй.) номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 01-02-386-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришга доир ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;

ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш технологиясини ихтирочиликка доир вазифаларни ҳал этиш назарияси (ТРИЗ педагогикаси) ва алгоритми (АРИЗ педагогикаси) асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-1-31247 рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2012–2016 йй.) лойиҳаси доирасида ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришнинг локал-модулли технологиясини ишлаб чиқишда назарий ва амалий материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 19 январдаги 89-03-229-сон маълумотномаси). Натижада ўқув портфолиоси, “Сабаб, далил ва натижа”, “Идеал”, “Белгилар занжири”, “Позиция, асос, мисол, натижа (ПАМН)” интерфаол методларини қўллаш асосида ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.