OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Инагамова Мафура Мухтархоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2019

Инагамова Мафура Мухтархоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Инагамова Мафура Мухтархоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари иштирокининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш», 12.00.01–Давлат ва  ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu141.

Илмий раҳбар: Якубов Шухрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Одилқориев Хожимурод Тўхтамуродович, юридик фанлар доктори, профессор; Юсупова Нигора Жалолиддин қизи, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари иштирокининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аёллар ҳуқуқларига дифференциал ёндашув асосида ички ишлар органларининг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида таълим олаётган қизларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга уларнинг ёшларига доир тузатишлар киритиш зарурлиги асослантирилган;

ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига келтирилган ҳомиладор, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни қўшимча равишда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, боланинг айнан шу аёлга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатини сақлашнинг ички тартиб-қоидаларини шакллантиришда аёл ҳуқуқлари таъминланишининг аҳамияти амалий жиҳатдан асослантирилган;

маъмурий қамоққа олинган ва сақланаётган  аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, хусусан аёлларни жойлаштириш ва сақлаш, уларнинг моддий-маиший таъминотининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини қонунда аниқ акс эттириш зарурати асослантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари иштирокининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

аёллар ҳуқуқларига дифференциал ёндашув асосида ички ишлар органларининг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида таълим олаётган қизларнинг ҳуқуқий мақомини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ белгилашга оид таклифлар 2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2833-сонли «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартишлар киритишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг 2018 йил 26 майдаги 26/5-1469-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ички ишлар органларининг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида таълим олаётган қиз болаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгиланишига хизмат қилган;

ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аёлларни, хусусан, ҳомиладор ҳамда ёш болали аёлларни сақлашнинг ички тартиб-қоидалари, хусусан, аёллар учун ажратиладиган майдон ҳажми, уларга бериладиган шахсий-гигиена воситалари турлари, аёлларни жойлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатлар ва бошқа талаблар 2017 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб-қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 171-сонли буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг 2018 йил 19 июндаги 15/2027-сон маълмуотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аёлларни, хусусан, ҳомиладор ҳамда ёш болали аёлларни сақлашнинг ички тартиб-қоидалари, яъни, аёллар учун ажратиладиган майдон ҳажмини аниқ белгиланишига хизмат қилган;

маъмурий қамоққа олинган аёлларни жойлаштириш ва сақлаш, уларнинг моддий-маиший таъминотига оид таклифлардан «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 январдаги 06/1-05/978-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш қонунда маъмурий қамоққа олинган аёлларни жойлаштириш ва сақлаш тартибини белгиланишига хизмат қилган.