OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Муйдинов Дилшод Нажмиддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Муйдинов Дилшод Нажмиддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Муйдинов Дилшод Нажмиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги замон миграцион жараёнларнинг жамият барқарорлигига таъсири (Германия Федератив Республикаси мисолида)», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ss74.

Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Ильясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор;Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳамматрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий сиёсий амалиётда намоён бўлаётган миграция муаммоси билан боғлиқ трансформация жараёнларини Германия мисолида тадқиқ қилиб, мамлакатимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миграцияни тартибга солиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миграция ҳодисасининг сиёсий барқарорлик омилига таъсири билан боғлиқ замонавий концепциялар компаравистик нуқтаи назардан ўрганилган ҳамда бугунги мураккаб ва зиддиятли даврда кўпчилик инсонлар учун мажбурий миграция глобал таҳдидларнинг салбий оқибати эканлиги, яъни “сўнги чора” бўлиб қолаётганлиги илмий асосланган;

замонавий миграция жараёнлари билан боғлиқ муаммолар ечимига оид самарали миграция сиёсатини амалга оширишга доир илмий хулосалар ишлаб чиқилган ҳамда умумжаҳон миграция сиёсати тушунчасининг таърифи ментал хусусиятлар асосида такомиллаштирилган;

глобаллашувнинг мигрантлар юборувчи ва қабул қилувчи мамлакатлар ижтимоий ҳаётига ўзига хос тарзда, яъни конструктив ва деструктив таъсир кўрсатаётганлиги илмий асосланган;

ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини мунтазам ошириб бориш йўлидаги давлатнинг превентив сиёсати мажбурий миграциянинг олдини олувчи асосий омиллардан бири эканлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳозирги замон миграцион жараёнларнинг жамият барқарорлигига таъсири бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

миграция тўғрисидаги мавжуд халқаро қонунчиликни таҳлил қилиш, миграция билан боғлиқ сиёсий-ижтимоий муаммоларнинг таҳлили, миграция ҳодисаси ва унинг сиёсий барқарорлик омилига таъсири билан боғлиқ замонавий концепциялар компаравистик таҳлили ҳамда мажбурий миграция глобал таҳдидларнинг салбий оқибати тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил(Омбудсман)нинг қонун ижодкорлиги, халқаро ҳамкорлик ҳамда тарғибот-ташвиқот йўналишидаги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман)нинг 2019 йил 26 апрелдаги 01-07/124-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман) ва Россия Омбудсманлари ўртасида имзоланган “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида” Меморандум матнини тайёрлашда ҳамда ишлаб чиқишда яқиндан ёрдам берган;

миграция ва мобилликнинг глобаллашув шароитида ортиб бориши, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини мунтазам ошириб бориш йўлидаги давлатнинг превентив сиёсати мажбурий миграциянинг олдини олувчи асосий омиллардан бири эканлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятига доир қонун ҳужжатлари лойиҳалари, ҳисоботларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 февралдаги 01/00-04/11-1085-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш имконини берган;

замонавий миграция жараёнлари билан боғлиқ муаммолар ечимига оид самарали миграция сиёсатини амалга оширишга ҳамда умумжаҳон миграция сиёсатига доир илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитасининг қонун ижодкорлиги, яъни “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитасининг 2019 йил 25 январдаги 04/3-01-ТШМ-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар, миграция ҳодисасининг позитив асосларини яратиш бўйича Германия давлати амалиётида катта ҳажмдаги тажрибалари борасидаги янги ғоя ва таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;

давлатлар учун халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни кўчайтириш ва шу асосда жараённи бошқариш зарурати ошганлиги, глобаллашувнинг мигрантлар юборувчи ва қабул қилувчи мамлакатлар ижтимоий ҳаётига ўзига хос тарзда, ижобий ва салбий таъсир кўрсатаётганлиги юзасидан олиб борган илмий тадқиқотлари натижалари, хулосалари ва амалий тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, назорат-таҳлил йўналишдаги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 февралдаги 01/00-04/11-1085-сон маълумотномаси). Режали ва назоратли миграция тизимини йўлга қўйиш, мамлакатдаги иммигрантларнинг жамиятга адаптациясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг муаммолари борасида янги ғоя ва таклифлар ишлаб чиқиш имкониятини берган.