OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирзаахмедов Камолиддин Мансуржон ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Мирзаахмедов Камолиддин Мансуржон ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирзаахмедов Камолиддин Мансуржон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат бошқаруви жараёнларини демократлаштириш эволюцияси», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ss7.

Илмий раҳбар: Қуранбаев Қаҳрамон Қўчқорович, сиёсий фанлар доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий унверситети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.

Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Умаров Хайрулла Пайзуллаевич, сиёсий фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимини демократлаштиришда бошқарувнинг инновацион технологияларини жорий этиш борасидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

давлат бошқарувини демократлаштиришда институционал лойиҳалаштириш, функционал тузилма, сиёсий модернизация каби моделлар қиёсий таҳлил қилиниб, номарказлаштириш жараёнида ҳокимият функцияси ва ваколатларини мувофиқлаштириш бошқарув динамикасини (ўзгариш, ривожланиш, барқарорлик) таъминлаши асосланган;

Ўзбекистонда давлат бошқарувини демократлаштиришнинг институционал маъмурий услублари сифат менежментининг бошқарувда оптимал қарорлар қабул қилиш (маъмурий интизомни қўллаш), ресурсларни оқилона тақсимлаш (харажатларни минималлаштириш), шаффоф сиёсий мобилизация усуллари асосида такомиллаштирилган;

давлат хизматлари сифат даражасини оширишга қаратилган замонавий “аутсорсинг” ва “контрактинг аут” услубларидан давлат бошқаруви тизимида самарали фойдаланишнинг секторлараро шериклик механизмлари (бошқарувда ташқи ресурслардан фойдаланиш, инфратузилмани сақлаш, бошқарув кадрларини тайёрлаш, хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш) очиб берилган;

давлат ҳокимияти органлари функционал фаолиятида илмий-услубий, ахборот-коммуникацион, ижтимоий, ташкилий кўрсаткичларининг бошқарув тизими инновацион ривожланиш тенденцияларига позитив таъсири илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда давлат бошқаруви жараёнларини демократлаштириш эволюцияси бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва асосланган хулосалар асосида:

давлат бошқарувини демократлаштиришнинг инновацион усулларига доир тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2017–-2018 йилларга мўлжалланган иш режасини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 9 октябрдаги 01/03-875-сон маълумотномаси). Давлат ва маҳаллий бошқарув органлари хизмат фаолиятини баҳолашнинг сифат менежменти кўрсаткичларини жорий этиш муҳокамасига экспертлар ва фаол илмий қатлам вакилларини марказга жалб қилинишига хизмат қилган;

бошқарув тизимида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ҳамда бошқарувчи кадрлар тизимини янада такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 3 январдаги 01-03/18-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил учун мўлжалланган йиллик иш режаси 46,74,78-бандларини амалга ошириш бўйича механизмларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашнинг 2017 йил 29 сентябрдаги 04-13/1227-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция эга, ташаббускор, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш каби стратегик вазифалар йўналишини белгилаш ҳамда тизим ташкилотларининг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида институционал лойҳалаштириш, эволюция, сиёсий институтларни жорий этиш ва тартибга солиш каби самарали бошқарув моделларининг қиёсий таҳлилидан, давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини оптималлаштиришни таъминлайдиган инновацион усуллар: замонавий давлат менежменти, стратегик режалаштириш, “аутсорсинг” ва “контрактинг аут” усулларини жорий этишнинг сиёсий технологияларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2018–2019 ўқув йили тўрт ойлик қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига “Стратегик менежмент” кафедраси кесимида ўқитиладиган фанларнинг ишчи ўқув дастурлари ва ахборот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2019 йил 9 апрелдаги 01/54-01-сон маълумотномаси). Мазкур инновацион усул ва технологиялар,  институтда таълим сифатини ошишига, тингловчиларнинг бошқарув маҳорати ва санъатини пухта ўзлаштириши ҳамда бошқарувнинг янги усул ва шаклларини амалиётга жорий қилишига, институт доирасида илмий семинарлар, конференция дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;

диссертациянинг илмий янгилиги ҳисобланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсадларига эришиш, давлат бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратиш борасидаги қабул қилинган “Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишнинг сиёсий механизмлари борасидаги давлат ҳокимияти органларининг сиёсий, ҳуқуқий функцияларини аниқлашга қаратилган хулосалардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 25 майдаги 11/260-сон маълумотномаси). Мазкур методика мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган демократик институтлар рейтингини шакллантиришда, уларнинг фаолият “Йўл харита”ларини ишлаб чиқилиши ва жорий этилишида кўмаклашган ҳамда давлат билан халқ ўртасида мулоқот майдонини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;

“Маъмурий ислоҳотлар концепцияси” белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш учун татқиқотчи томонидан диссертация ишида профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш юзасидан таклиф этилган сиёсий технологияларни тадбиқ этиш борасидаги илмий хулосаларидан “Тараққиёт стратегияси маркази”нинг тегишли йўналишлари билан боғлиқ ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда амалий жиҳатдан тизимли таҳлил қилиш жараёнида фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси маркази”нинг 2018 йил 28 майдаги 0736/18-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таҳлиллар: давлат бошқаруви тизимини номарказлаштиришга қаратилган  бошқарувнинг инновацион усуллари, шакллари ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш ва давлат хизматига жалб этишнинг шериклик тизимини йўлга қўйиш каби механизмлардан, марказ амалиётида, жумладан, бошқарувда секторлараро намунавий институционал тузилмаларнинг марказий ва ҳудудий структурасини ишлаб чиқилишида кенг фойдаланилган.