OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рустамов Мақсуд Сувонқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Рустамов Мақсуд Сувонқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рустамов Мақсуд Сувонқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субъектларини кредитлаш амалиётини илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt497.

Илмий раҳбар: Каралиев Турабой Маматқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини тижорат банклари томонидан кредитлаш амалиётини илғор хориж тажриба асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

банклар томонидан кредитлаш жараёнида ўз фаолиятини бошлаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига “йўл бериш” усули орқали гаровсиз кредит бериш такомиллаштирилган;

филиалларнинг кичик бизнес субъектларига кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари мувофиқлаштирилган;

банк томонидан кичик бизнесни кредитлашда аҳоли бандлиги ва миллий даромадни яратишдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда берилган  асосий қарзни қайтариш ва фоиз тўловлари бўйича имтиёзли шартларни қўллаш усули таклиф этилган;

банклар томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг ўз вақтида қайтиши, шунингдек, келгусида ушбу мижознинг яна кредит олишини рағбатлантиришда мижознинг кредит тарихлари маълумотлар базасини шакллантириш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кичик бизнес субъектларини кредитлаш амалиётини илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

банклар томонидан кредитлаш жараёнида ўз фаолиятини бошлаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига “йўл бериш” усули орқали гаровсиз кредит бериш тизимини такомиллаштириш юзасидан берилган таклифлар “Агробанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Агробанк” АТБнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 24-3-06/1172-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши банк томонидан берилган кредитлар салмоғи 9 фоизга ошиши ва 1,2 млрд сўмдан ортиқ даромад олиниши таъминланган;

филиалларнинг кичик бизнес субъектларига кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатларини мувофиқлаштириш юзасидан берилган таклифлари “Микрокредитбанк” АТБнинг “2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси”да ўз аксини топган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2019 йил 9 январдаги ТА-18-32/140-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жорий қилиниши кичик бизнесни кредитлашда ресурс муаммосини ҳал қилиш имкониятини яратган;

кичик бизнесни кредитлашда аҳоли бандлиги ва миллий даромадни яратишдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда банкнинг имтиёзли шартларини қўллаш бўйича таклифлари “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2019 йил 9 январдаги ТА-18-32/140-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши банк томонидан 2017 йилда 1067 та кам таъминланган оилаларга 5670,4 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, кредитларнинг ижтимоий самарадорлиги оширилишига хизмат қилган;

банклар томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларни ўз вақтида қайтиши, шунингдек, келгусида ушбу мижознинг яна кредит олишини рағбатлантириш мақсадида мижознинг кредит тарихлари маълумотлар базасини ташкил этиш бўйича берилган таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2019 йил 9 январдаги ТА-18-32/140-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкда кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг кредит тарихи маълумотлар базаси яратилган.