OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Зиядуллаев Махмуджон Джуракуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Зиядуллаев Махмуджон Джуракуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Зиядуллаев Махмуджон Джуракуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшга доир пенсия тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.05–Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Yu248.

Илмий раҳбар: Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01.

Расмий оппонентлар: Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, доцент; Саттарова Гулноза Джуракуловна, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшга доир пенсия тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс таҳлил қилиш асосида пенсия таъминоти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларининг пенсия таъминотини алоҳида тартиб асосида белгилаш асослаб берилган;

пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинлаш асослаб берилган;

чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаш мумкинлиги асослантирилган;

иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврларини белгилаш ҳақидаги; иш стажини тасдиқловчи ҳужжатнинг тегишлилик фактини белгилаш ҳақидаги; иш ўринларининг аттестация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги; пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг пенсия тайинлашни рад этиш, пенсияни бир турдан бошқа турга ўтказишни рад этиш, пенсиядан чегирмалар қилиш тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги давлат пенсия таъминотига оид ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ ишлар судда кўрилиши мумкинлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда ёшга доир пенсия тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги 938-XII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 5-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 5 декабрдаги 02/3-267-1164-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия тайинлаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги 938-XII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 8-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 29 мартдаги 04/3-09-190-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсияларни мутаносиб равишда тайинлашни қонун ҳужжатларида мустаҳкамланишига хизмат қилган;

чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2019 йил 29 январдаги ШД/30-02-32-88-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсларнинг пенсия билан таъминланишига хизмат қилган;

давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сон  «Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 15 мартдаги б/н-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар давлат пенсия таъминотига оид ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ ишлар судда кўрилишини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.