OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мираметова Надира Пурханатдиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Мираметова Надира Пурханатдиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мираметова Надира Пурханатдиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйидаги болалар организмининг адаптив реакциялари хусусиятларининг экологик ва физиологик таснифи», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B73.

Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08.

Расмий оппонентлар: Қурбанов Шониёз Қурбанович, биология фанлари доктори, профессор; Базаров Баҳриддин Маҳамадиевич, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи минтақасининг турли туманлари экологик шароитларини аниқлаш ва уларнинг таъсири натижасида болалар организмидаги адаптив реакциялари хусусиятларини тавсифлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жанубий Оролбўйининг ноқулай экологик шароитида яшовчи болалар организмини антропометрик кўрсаткичларида ёшга ва яшаш жойига боғлиқ ҳолдаги фарқлар мавжудлиги аниқланган;

илк бор нопараметрик услуб асосида Жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи болаларнинг ўсиши ва ривожланиши жараёнида улар организмида юз берадиган тана вазни ва бўйлари бўйича ўзгаришлар овқатланиш меъёри билан боғлиқ эмаслиги исботланган;

илк бор қиёсий кардиореспиратор кўрсаткичлар таҳлили асосида болалар юраги ишини бошқарилишининг адаптацион-компенсаторли механизмлари кучлантириши мавжудлигини исботловчи гиперсимпатикотоник реактивлик аниқланган;

Жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи болалар организми юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари функциялари кўрсаткичларининг ўзгариши туманлар кесимидаги физико-географик ва экологик шароитларга боғлиқ экани аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Жанубий Оролбўйидаги болалар организмининг адаптив реакциялари хусусиятларининг экологик ва физиологик таснифи бўйичаолинган илмий натижалар асосида:

Жанубий Оролбўйи минтақасининг ҳозирги экологик ҳолати ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Жанубий Оролбўйи минтақада яшовчи болаларнинг адаптацион мослашув имкониятлари даражаларини мониторинг қилишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 2 ноябрдаги 01-01/1-3638-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролбўйи минтақасида атроф-муҳитни муҳафаза қилиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган минтақавий мақсадли экологик дастурлар ишлаб чиқиш имконини берган;

Жанубий Оролбўйи минтақаси болалар организмининг юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларидаги ўзгаришлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли ташкилотларда минтақанинг экологик вазиятга боғлиқ енгиллаштиришда ва инсон организмига салбий таъсирларни камайтириш тадбирларини амалга оширишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 ноябрдаги 01/5010-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролбўйи шароитида болаларнинг жисмоний ривожланиши ва кардиореспиратор тизими функционал ҳолати бўйича регионал нормативларни ишлаб чиқиш имконини берган;

Жанубий Оролбўйи минтақаси ноқулай экологик шароитида яшайдиган болаларнинг ёши ва яшаш жойига боғлиқ ҳолда антропометрик кўрсаткичларидаги фарқлари Ф.12-14 рақамли “Орол денгизининг постаквал қуришида тузларнинг тўпланиш динамикасини математик моделлаштириш усули билан тадқиқ қилиш” фундаментал лойиҳасида болалар организмида юрак-қон томир ва нафас олиш тизимининг адаптивлик функциясини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 11 мартдаги 17.01/27-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролбўйининг туманлари кесимида физико-географик ва экологик яшаш шароитига боғлиқлигини ва болаларнинг меъёрий овқатланишини нопараметрик услуб билан тана вазни ва бўй узунлигининг ўзаро нисбатини аниқлашда фойдаланиш имконини берган.