OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хушвақтов Туйчи Сувановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Хушвақтов Туйчи Сувановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хушвақтов Туйчи Сувановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агрофизика фани мазмуни ва  ўқитишни инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш (қишлоқ хўжалик олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02–Таълим тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped389.

Илмий раҳбар: [Мирзахмедов Ботир Мирзарахимович], педагогика фанлари доктори, профессор; Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари  доктори,  профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами:Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технологияси институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ибраймов Асқар Есбосынович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот:  Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалик олийтаълим муассасаларидаАгрофизика” фани мазмуни ва уни ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат.

III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалик олий таълим муассасаларида агрофизика мазмунини ички ва ташқи фанлараро алоқадорлик асосида такомиллаштириш орқали замонавий таълим технологияларининг яхлитлик, вариативлик, интерфаоллик, фундаменталлашувлик, касбий йўналганлик, ахборот таъминоти  тамойиллари асосида жорий этиш имкониятлари аниқланган;

агрофизикадан ноанъавий маъруза (маъруза-маслаҳат, хатоли маъруза, маъруза-визуаллаштириш), инновацион семинар ва амалий касбий масалаларни ечиш бўйича мужассам машғулотларни лойиҳалаш технологияси умумтизимий ресурслар мажмуаси, агромуносабатлар ва ташхислаш мезонлари асосида такомиллаштирилган;

агрофизикани ўқитишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва қўллаш алгортмини такомиллашгтириш асосида ўқув маълумотларини виртуал лабораториялар шароитида кўргазмали-образли тарзда ҳавола этишни технологиялаштириш методи ишлаб чиқилган;

“Агрофизика” фани мазмуни ва уни ўқитишга қўйилаётган замонавий дидактик ва методик талаблар асосида ўқув материалларидан вариатив фойдаланиш имконини берувчи агрофизик билимларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг интерфаол технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

“Агрофизика” фани мазмуни ва ўқитишни инновацион технологиялар асосида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

қишлоқ хўжалик олий таълим муассасаларида агрофизика таълими мазмунини ички ва ташқи фанлараро алоқадорлик асосида такомиллаштириш орқали “Агрофизика” номли ўқув қўлланмани замонавий таълим технологияларининг яхлитлик, вариативлик, интерфаоллик, фундаментал­лашувлик, касбий йўналганлик, ахборот таъминоти  тамойиллари асосида ўрганиш методикасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августда 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Касб таълими” (Агрономия) бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини такомиллаштириш ва умумкасбий фанлар бўйича виртуал лаборатория яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 89-03-1386-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ўқув-услубий  мажмуаси таъминотини такомиллаштириш, назарий билими, амалий кўникма ва малакалариларини ривожлантириш имкониятини яратган;

агрофизикадан ноанъавий маъруза инновацион семинар ва амалий касбий масалаларни ечиш бўйича мужассам машғулотларни лойиҳалаш технологиясини умумтизимий ресурслар мажмуаси, агромуносабатлар ва ташхислаш мезонлари асосида такомиллаштириш, таълим жараёнида интегратив намойишли тажрибалардан фойдаланишга оид таклифлар асосида “Агрофизика” фанининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзстандарт” агентлиги томонидан O’z.DSt 2015. 36.2007 рақами билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 февралдаги 89-03-770-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар қишлоқ хўжалик олий таълим муассасалари талабаларининг агрофизик билимлари, интеллектуал салоҳияти ва касбий маданиятини ривожлантиришга  хизмат қилган;

агрофизикани ўқитишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва қўллаш алгортмини такомиллаштириш асосида ўқув маълумотларини виртуал лабораториялар шароитида кўргазмали-образли тарзда ҳавола этишни технологиялаштириш методи,  “Агрофизика” фани мазмуни ва уни ўқитишга қўйилаётган замонавий дидактик ва методик талаблар асосида ўқув материалларидан вариатив фойдаланиш имконини берувчи агрофизик билимларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг интерфаол технологияси Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали таълим жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 апрелдаги 89-03-1453-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида талабаларнинг “Агрофизика” фанидаги ўқув материалларини ўзлаштириш кўрсаткичи ортишига эришилган.