OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хайтуллаева Нафиса Сахобиддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 may 2019

Хайтуллаева Нафиса Сахобиддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хайтуллаева Нафиса Сахобиддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлаш тизимида Web-технологиялардан фойдаланиш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Ped353.

Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Зиёвиддин Хабибович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлаш тизимини Web 2.0/3.0 технологиялардан фойдаланиш асосида такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак информатика ўқитувчиларининг Web-технологияларни қўллаш компетентлиги мазмуни ҳамда шакллан ганлик даражалари Web 2.0/3.0 технологияларининг адаптивлик, семантиклик ва ҳамкорликда ишлаш таълимий имкониятларидан келиб чиқиб Web-кузатувчи (Web-looker), Web-фойдаланувчи (Web-user), Web-яратувчи (Web-creator) компонентларини киритиш орқали аниқлаштирилган;

“Информатика ўқитиш методикаси” курсининг мазмуни, ўқитиш усул ва воситалари Web 2.0/3.0 хизматларига асосланган ҳамкорликда тармоқ таълим ресурслари, интерфаол мультимедиа воситалари, интеллектуал билимлар харитаси ҳамда он-лайн тест топшириқларини киритиш орқали такомиллаштирилган;

“Информатика ўқитиш методикаси” курсига доир адаптив тармоқ таълим ресурсларини яратиш технологияси Calameo, Cacoo, Zondle, QuestBase, Linoit, Stixy, Glogster, Learningapps ва Mindmeister Web 2.0/3.0 хизматларини  киритиш асосида такомиллаштирилган;

педагогика олий таълим муассасаларида малакавий (педагогик) амалиётни ташкил этиш ва бошқариш механизми масофадан туриб компьютер ёки мобиль технологиялар ёрдамида бошқарилувчи Web 2.0/3.0 технологияларга асосланган электрон тақвим, электрон кундалик, электрон дарс таҳлили, электрон дарс ишланмалари асосида бойитилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлаш тизимида Web-технологиялардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бўлажак информатика ўқитувчиларининг Web-технологияларни қўллаш компетентлиги мазмуни ҳамда шаклланганлик даражалари “5110700-Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши малака талаблари мазмунига киритилган (2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 89-03-3702-сон маълумотномаси). Натижада тaлaбaлaрнинг Web-технологияларга доир билим, кўникмa вa компетенциялари шаклланган ҳамда таълимни ахборотлаштириш шароитида ўқитиш caмaрaдoрлигининг oшишига эришилган;

Web 2.0/3.0 хизматларига асосланган ҳамкорликда тармоқ таълим ресурслари, интерфаол мультимедиа воситалари, интеллектуал билимлар харитаси “Информатика” номли ўқув қўлланмада акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 2 февралдаги 32-159-рақамли гувоҳномаси). Мазкур материаллар педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг Интернет технологиялардан самарали фойдаланишнинг методик имкониятларини  кенгайтирган;

педагогика олий таълим муассасаларида малакавий (педагогик) амалиётни ташкил этиш ва бошқариш механизми масофадан туриб компьютер ёки мобиль технологиялар ёрдамида бошқарилувчи Web 2.0/3.0 технологияларга асосланган электрон тақвим, электрон кундалик, электрон дарс таҳлили, электрон дарс ишланмалари  “5110700-Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналишида малакавий (педагогик) амалиётини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 89-03-3702-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-методик тайёргарлигини орттиришга хизмат қилган.