OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юлдошев Исмоил Абриевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 may 2019

Юлдошев Исмоил Абриевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юлдошев Исмоил Абриевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тармоқ технологиси асосида «Информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштириш (касб-ҳунар коллежлари мисолида)», 13.00.02­-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped125.

Илмий раҳбар: Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017/Ped01.09.

Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Маҳмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, доцент; Шоймардонов Туймурод Турдиалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини тармоқ технологияси асосида ўқитиш методикаси самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тармоқда ишлаш кўникмаларини шакллантириш босқичлари тармоқ хизматлари (файл-сервер, прокси-сервер ва бошқариш) орқали мантиқий ва алгоритмик ахборот алмашинувининг ташкилий тузилмасини (мақсад, функция,  жараён, натижа, хулоса) белгилаш асосида аниқлаштирилган;

ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ахборот объектлари ва ўзаро алоқаси, ахборотлар билан ишлашга оид қобилиятларини (психологик, методик, коммуникатив, фикрлаш) ривожлантириш жараёнлари тармоқ технологиясининг индивидуаллаштириш хусусиятлари (шахсга йўналганлик, якка муносабат, алоҳида мулоқот) мазмунини баҳолашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқитишнинг якка ва гуруҳли ўқув шаклларига мўлжалланган педагогик технологияларнинг (Case-study, Блиц-сўров, Резюме, Тушунчалар таҳлили) тузилмаси  тармоқ технологияларига оид билим даражасини аниқлаш мезонлари (бажариш, излаш, тасаввур, фойдаланиш, созлаш)ни киритиш асосида такомиллаштирилган;

касб-ҳунар коллежларида фанни ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти (ўқув ва услубий қўлланма, виртуал майдонча) MOODLE тизимининг виртуал ўқув муҳитини ташкил этиш имкониятларидан фойдаланиш (лойиҳалаш, синхрон ва асинхрон алоқа, интерфаол мулоқот, виртуал маслаҳат) асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тармоқ технологияси асосида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш методикаси такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тармоқда ишлаш кўникмаларини шакллантириш босқичлари, тармоқ хизматлари (файл-сервер, прокси-сервер ва бошқариш), мантиқий ва алгоритмик ахборот алмашинувининг ташкилий  таркиби (мақсад, функция,  жараён, натижа, хулоса)га оид таклиф ва тавсиялардан Ё0-А1-009 рақамли  “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажариш ва унинг илмий хулосаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 20 ноябрдаги 89-03-2471-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ва тавсиялар ўқувчилар тармоқда ахборотлар устида ишлаш, ўқитиш жараёнини ташкил этиш бўйича дарс машғулотларининг лойиҳалари ва ахборот-услубий таъминотини ишлаб чиқишда хизмат қилган;

ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ахборот объектлари ва ўзаро алоқаси, ахборотлар билан ишлашга оид қобилиятлари, ўқитишнинг якка ва гуруҳли ўқув шаклларига мўлжалланган педагогик технологияларнинг тузилмасига оид таклифлари “Аниқ фанларни ўқитишда кейс технологиясидан фойдаланиш услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 89-03-1458-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма информатика фани ўқитувчиларини тайёрлаш, уларнинг малакаларини ошириш бўйича услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;

MOODLE тизимининг виртуал ўқув муҳитини ташкил этиш имкониятлари (лойиҳалаш, синхрон ва асинхрон алоқа, интерфаол мулоқот, виртуал маслаҳат), тармоқ технологиясининг индивидуаллаштириш хусусиятларига (шахсга йўналганлик, якка муносабат, алоҳида мулоқот), тармоқ технологияларига оид билимларни баҳолаш мезонларига оид таклифлар касб-ҳунар коллежлари учун  “Информатика ўқитиш методикаси (локал ва глобал тармоқлар асосида)” номли ўқув-услубий қўлланма ва дарс ишланмаларни тайёрлаш, on-line дарс машғулотларини лойиҳалаш ва ўқув жараёнига жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 89-03-1458-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар ўртасида интерфаол алоқани таъминлаш, уларнинг билимларини назорат қилиш, ўқув жараёнини методик таъминлаш имконияти юзага келган.