OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ибодова Маҳфуза Намозовнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
 
14 may 2019

Ибодова Маҳфуза Намозовнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

Ибодова Маҳфуза Намозовнанинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биологиядан ўқувчиларнинг муcтақил ишларини ахборот ресурслари воситасида такомиллаштириш методикаси (академик лицейлар мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped614.

Илмий раҳбар: Файзуллаев Саид-Носир Саид-Бурханович, биология фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти,  Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Давранов Қаҳрамон, биология фанлари доктори, профессор;  Абдиева Ойжамол Ташбоевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: биология фанидан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва ўтказишда ахборот ресурларидан фойдаланиш имкониятларини аниқлаштириш, ўқувчиларнинг мустақил ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биологиядан ўқувчилар мустақил ишини ташкил этишнинг дидактик мақсадли босқичлари (репродуктив, продуктив, изланишли, ижодий) мазмуни мустақил ўқув фаолияти элементларини Блум таксономияси йўналишларига мувофиқ гуруҳлаш асосида аниқлаштирилган;

муcтақил ўқув фаолиятини ахборот ресурслари воситасида лойиҳалаштириш жараёни электрон ахборот муҳитида ишлашга оид диагностик (тайёргарлик, тайёрлик, амалиёт) ва ташкилий-технологик (босқич, метод, шарт-шароит, шакл) компонентлар даражаларини таҳлиллашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларнинг мустақил ишларини (вазият таҳлили, фараз, қўллаш, далиллаш, текшириш) ташкил этиш методикаси ўқитишда турли биологик организмлар тузилиши ва хусусиятларини қиёсий солиштиришга йўналтирилган ахборот ресурс воситаларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

лаборатория ишларини мустақил ўрганишга йўналтирилган ахборот ресурслари биологик жараёнларга оид ўқув материалларини вербал, графикли, анимацион ва тактиллигига кўра виртуал лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биологиядан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ахборот ресурслари воситасида такомиллаштириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

биологиядан ўқувчилар мустақил ишини ташкил этишнинг дидактик мақсадли босқичлари, мустақил ўқув фаолияти элементларини Блум таксономияси йўналишларига мувофиқ гуруҳлашга оид таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори билан тасдиқланган  ўрта махсус касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 89-03-1027-сон маълумотномаси). Мазкур таълим стандарти биология фанидан ўқувчиларнинг хусусий компетенциялари таркибини тизимлаштириш ҳамда ўқув мазмунини ишлаб чиқишга хизмат қилган;

муcтақил ўқув фаолиятини ахборот ресурслари воситасида лойиҳалаштириш, электрон ахборот муҳитида ишлашга оид диагностик ва ташкилий-технологик  компонентлар, мустақил ишларни ташкил этиш методикаси, биологик организмлар тузилиши ва хусусиятларини қиёсий солиштиришга оид таклиф ва тавсиялардан А-1-230 рақамли “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув-методик қўлланмасини тайёрлаш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 89-03-1027-сон маълумотномаси). Натижада биологиядан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ахборот технологиялари асосида жорий этиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

лаборатория ишларини мустақил ўрганишга йўналтирилган ахборот ресурслари, биологик жараёнларга оид ўқув материаллари, вербал, графикли, анимацион ва тактиллигига кўра виртуал лойиҳалаштиришга оид таклифлари асосида “Биологиядан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш  технологияси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-буйруғи, 394-299 гувоҳномаси). Ушбу қўлланма биологиядан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш, педагоглар касбий компетенциялари даражаларини оширишга хизмат қилган.