OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимова Камолатхон Рахимжоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Хакимова Камолатхон Рахимжоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хакимова Камолатхон Рахимжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси экологик атласининг таркиби ва мазмунини ишлаб чиқишнинг географик жиҳатлари», 11.00.06–Геодезия. Картография (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Gr68.

Илмий раҳбар: Сафаров Эшкобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Ҳикматов Фазлиддин, география фанлари доктори, профессор; Мусаев Илҳомжон Мақсудович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси экологик атласининг таркиби ва мазмунини яратиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экологик атласларнинг структураси ва мазмуни «ландшафтларга антропоген юк даражаси», «демоэкологик ҳолат» карталари асосида такомиллаштирилган;

илк бор Фарғона водийси экологик атласи (ArcGIS, QGIS дастурларидан фойдаланиб) яратилган;

Фарғона водийсидаги муҳофазага муҳтож ҳудудлар экологик ҳолатини тасвирлаш рақамли карталари TIN (Triangulated irregular network), SHAPE вектор ва GRID растр файлли моделларида такомиллаштирилган;

инвентарлаш карталари фойдаланилган интерактив карталар ва жойнинг баландликлар модели DEM (Digital Elevation Model) асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фарғона водийси экологик атласининг таркиби ва мазмунини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

«ландшафтларга антропоген юк даражаси», «демоэкологик ҳолат» карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1182-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг ўқув ўлкашунослик атласи таркибига киритилган «Экология», «Қишлоқ хўжалиги», «Ирригация ва мелиорация» карталари мазмунини такомиллаштириш имконини берган;

Фарғона водийси экологик атласининг ArcGIS, QGIS дастурларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган макет компоновкаси, жиҳозланиши, генерализацияси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1182-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Миллий атласи таркибига киритилган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг «Табиатни муҳофаза қилиш», «Фарғона водийси бўйича ер усти сувларининг минераллашув динамикаси» карталарини ГИС технологиялари ёрдамида яратиш имконини берган;

SHAPE вектор ва GRID растр файлли моделларида такомиллаштирилган Фарғона водийсидаги муҳофазага муҳтож ҳудудларнинг экологик мазмундаги ва таркибдаги векторли карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1182-сон маълумотномаси). Натижада Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг умумгеографик карталари мазмунини такомиллаштириш имконини берган;

интерактив карталари ва DEM модели асосида такомиллаштирилган инвентарлаш карталаридан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1182-сон маълумотномаси). Натижада вилоятларнинг тупроқ ва ер ресурсларидан фойдаланиш карталарини фазовий маълумотлар асосида ишлаб чиқиш ва инвентарлаш имконини берган.