OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Пренов Шавкат Маметсалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Пренов Шавкат Маметсалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Пренов Шавкат Маметсалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Комплекс экологик-мелиоратив картага олишнинг замонавий методи (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 11.00.06–Геодезия. Картография (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Gr79.

Илмий раҳбар: Сафаров Эшкобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Рафиқов Вахоб Асомович, география фанлари доктори; Авезов Сатторберган Атабаевич, география фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий метод ва технологиялар асосида суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқларининг экологик-мелиоратив ҳолатини тасвирловчи карталарини ҳамда улардан экологик-мелиоратив ҳолатни яхшилаш мақсадида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқлари функционал ҳолатининг мониторингини олиб боришнинг картографик методи масофадан зондлаш ҳамда географик ахборот тизимларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;

Қорақалпоғистон Республикаси суғориш тармоқлари ва суғориладиган ерлари экологик-мелиоратив ҳолати учувчисиз бошқариладиган аппаратлардан олинган маълумотларни ГАТ технологияларида қайта ишлаш асосида аниқланган;

суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқларининг экологик-мелиоратив карталаштириш методи аэрокосмик, фазовий маълумотлар, экологик-мелиоратив маълумотлар базаси ҳамда ArcGIS ва QGIS дастурларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

экологик-мелиоратив ҳолатни яхшилашда яратилган йирик масштабли тизим карталаридан фойдаланиш бўйича илмий-амалий таклифлар (суғориш тармоқларини экологик-мелиоратив ҳолатга таъсири ва суғориладиган ерлар шўрланганлик даражаси коэфициентларини аниқлашда) ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон Республикаси суғориладиган ерлари ва суғориш тармоқлари экологик-мелиоратив ҳолатини комплекс картага олишнинг замонавий методларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқлари функционал ҳолатининг мониторингини олиб боришнинг такомиллаштирилган картографик методи Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1181-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуд суғориладиган ерлари ва суғориш тармоқларининг турли даврлардаги экологик-мелиоратив ҳолатини аниқлаш ва яхшилаш имконини берган;

Қорақалпоғистон Республикаси суғориш тармоқлари ва суғориладиган ерларининг экологик-мелиоратив ҳолати ҳақидаги учувчисиз бошқариладиган аппаратлардан олинган материалларни ГАТ технологияларида қайта ишлаш асосида аниқланган маълумотлари ҳамда тузилган карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1181-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган ерларни ва суғориш тармоқларининг мелиоратив ҳолатидаги ўзгаришларни оператив аниқлаш ва карталарни янгилаш имконини берган;

аэрокосмик, фазовий маълумотлар, экологик-мелиоратив маълумотлар базаси ҳамда ArcGIS ва QGIS дастурларини қўллаш асосида суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқларининг такомиллаштирилган экологик-мелиоратив карталаштириш методи Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1181-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқларининг экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш имконини берган;

йирик масштабли тизим карталардан фойдаланиб суғориладиган ерлар ва суғориш тармоқларини экологик-мелиоратив ҳолатни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-02-1181-сон маълумотномаси). Натижада суғориш тармоқларини экологик-мелиоратив ҳолатга таъсири ва суғориладиган ерлар шўрланганлик даражаси коэфициентларини аниқлашга хизмат қилган.