OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жуманов Азамат Оралбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Жуманов Азамат Оралбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жуманов Азамат Оралбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг экологик-ҳуқуқий муаммолари”, 12.00.06–Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Yu95.

Илмий раҳбар: Усмонов Муҳаммади Баҳриддинович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc30.08.2018.Yu.74.

 Расмий оппонентлар:  Сафаров Джахонгир Исмаилович, юридик фанлар доктори, доцент; Умаров Дилшоджон Маъруфович, юридик фанлар номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сув захираларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ошиб бораётганлиги сабабли фуқароларнинг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисидаги таклиф асослантирилган;

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сув захираларини муҳофаза қилиш соҳасида учрайдиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган мансабдор шахсларга беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисидаги таклиф асослантирилган;

фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли буйича камчиликларини бартараф этиш ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақидаги таклиф асослантирилган;

коммунал ва бошқа объектларни сувнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки унинг зарарли оқибатларининг олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилинганида мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисидаги таклиф асослантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг экологик ҳуқуқий муаммолари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича фуқароларнинг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб  бўлиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2018 йил 25 октябрдаги 131-сон маълумотномаси).  Ушбу таклиф аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича фуқароларнинг жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилган;

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришга доир мансабдор шахсларга беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2018 йил 25 октябрдаги 131-сон маълмуотномаси). Ушбу таклиф аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилган;

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиш бўйича фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришга доир фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 74-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2018 йил 25 октябрдаги 131-сон маълмуотномаси). Ушбу таклиф аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этишга фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг мажбурияти ва жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилган;

коммунал ва бошқа объектларни сувнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки унинг зарарли оқибатларининг олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилинганида мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддаси иккинчи қисмига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 03-02/3-1260/1-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, бу борадаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш самарадорлигини оширишга ҳамда мансабдор шахсларнинг маъсулияти ҳамда жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилган.